Бош саҳифа / Таълим / Билимдонлар беллашди

Билимдонлар беллашди

Ўқувчиларда қатъий мантиқий фикрлаш қобилиятини ўстиришга хизмат қиладиган интеллектуал беллашувлар таълим муассасаларида доимий равишда ўтказиб келинади.

Ички ишлар вазирлигининг Сурхондарё академик лицейида ташкил этилган “Ўйла, изла, топ” мусобақаси бу гал математика фанига бағишланди. Ўқувчиларнинг таълим жараёнидаги фаоллигини оширишга, билиш, ўрганиш ва изланиш малакасини шакллантиришга кўмаклашувчи баҳс қизиқарли тарзда кечди. Кечада “Билимдонлар” ва “Зукколар” жамоаси математиканинг амалий тадбиқига доир қизиқарли мантиқий саволлар, бошқотирмаларга жавоб беришди. Шунингдек,  фан билан боғлиқ саҳна кўриниши ва тез ҳисоблаш машқларини намойиш этишди. Баҳс сўнггида “Зукколар” жамоаси ғолиб деб топилиб, маъмуриятнинг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Рустам ТУРДИЕВ,
академик лицей ўқитувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

TARBIYA VA SAVIYA

“Gapni gapir uqqanga” degan donishmandlar. Donishlar teran ildizga egaki, uning aslini ham ko‘pchilik bilmaydi. Aytilgan …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan