Бош саҳифа / Жамият / Бандихондаги 7 маҳалла «Обод қишлоқ» дастурига киритилган

Бандихондаги 7 маҳалла «Обод қишлоқ» дастурига киритилган

“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари бўйича вилоятимиздаги кўплаб манзиллар обод гўшага айланмоқда. Айниқса, унга инфратузилмаси оғир қишлоқ ва маҳаллалар киритилгани чекка ҳудуд аҳолисининг ҳам ҳаётида ўзгариш бўлишига, чет ҳудудлар ҳам чиройли, кўркам жойларга айланишига сабаб бўлмоқда.

Хусусан, Бандихон туманидаги “Сарой”, “Обод турмуш”, “Чинор”, “Наврўз”, “Бектепа”, “Обод юрт” ва “Қалдирғоч” маҳаллалари 2021 йил “Обод қишлоқ” дастурига киритилган бўлиб, бу ерда кенг кўламли бунёдкорлик ишларини амалга ошириш орқали аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратиш кўзда тутилган.

Вилоят ҳокими Т.Боболов Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Р.Маматов, вилоят прокурори С.Турдиев, Халқ қабулхонаси мудири А.Эшмуродовлар билан биргаликда 3700 нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қиладиган “Бектепа” маҳалласида бўлиб, “Обод қишлоқ” дастури доирасида бошланган ишлар билан танишгани ҳақида хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати. Учрашув давомида одамларнинг муаммоларини тингланди, уларнинг ечими бўйича мутасаддиларга вазифалар юклатилди.

“Обод қишлоқ” дастурига асосан Бандихон туманининг инфратузилмаси оғир ушбу 7 та маҳалласидаги 4371 та хонадонда яшовчи аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш, электр энергия, суюлтирилган газ таъминотини яхшилаш, ички йўлларни таъмирлаш, соғлиқни сақлаш йўналишидаги муаммоларни бартараф этиш, мактабгача таълим ташкилотлари, умумтаълим мактабларини қуриш ва таъмирлаш, маиший хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш ва бошқа қатор бунёдкорлик ишларини амалга ошириш  режалаштирилган.

“Бу ишларнинг барчаси  ушбу маҳаллалар аҳолисининг яшаш шароитларини тубдан яхшилашга, турмуш тарзи ва даражасида сезиларли ижобий ўзгаришларни таъминлашга, ҳудудлар қиёфасини замонавийлаштиришга ва бу ерда истиқомат қилувчилар учун иш ўринларини яратишга хизмат қилади. Мен бу ерга тез-тез келиб, қилинаётган ишлар сифати ва самарасини шахсан назорат қилиб бораман”, – деди вилоят ҳокими.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Vaksina vahimasi

Bir necha yillardan buyon butun dunyoni tashvishga solgan, jamiyat hayotining barcha jabhalariga birday jabr ko‘rsatgan, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan