Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Бандихонда томат пастаси ишлаб чиқарилаяпти

Бандихонда томат пастаси ишлаб чиқарилаяпти

Бандихон туманининг «Бектепа» маҳалласидаги “BEST GARDEN” томорқа хизмати МЧЖ сабзавотчилик кластери томат пастаси ишлаб чиқара бошлади.

Корхонанинг очилиш маросимида Сурхондарё вилояти ҳокими Т.Боболов, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси А.Ҳаитов, туман секторлари раҳбарлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Корхонанинг қурилиш лойиҳаси 5 млрд 252 млн сўмни ташкил этади. Бу ерда томат пастаси ишлаб чиқаришдан ташқари 4 га майдонга иссиқхона қуриш, 300 тонна сиғимга эга бўлган Совутгичли омборхона, 300 тонна сиғимли юк сақлаш омборхонаси, агро мактаб, агро маркет ва агро клиника шахобчаларини ишга тушириш режалаштирилган.

Айни кунда корхонада 15 нафар фуқаро иш билан таъминланган. Лойиҳанинг 2-босқичи бўйича ҳам ишлар бошлаб юборилган.

Манба: t.me/axborot_xizmati

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ангорда жун ва ипакчилик ривожлантирилади

Президентимиз жорий йилнинг 1-2 июнь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan