Бош саҳифа / Маданият / Бахшичилк санъати фестивали олдидан

Бахшичилк санъати фестивали олдидан

Вилоят ҳокимлигида Термиз шаҳрида ўтказиладиган Халқаро бахшичилик санъати фестивалига бағишланиб вилоят ташкилий ишчи гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Президентимизнинг “Халқаро бахшичилик санъати фестивалини ўтказиш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Вазирлар Маҳкамаси томонидан Халқаро бахшичилик санъати фестивалини ўтказиш тартиби тўғрисида низом ҳамда фестиваль “йўл харитаси” ишлаб чиқилди ва тасдиқланди. Вилоят ҳокими ўринбосари Р. Чориев бошқариб борган йиғилишда мазкур фестивалга кўрилаётган тайёргарлик ишларининг ҳолати ва келгуси вазифалар атрофлича муҳокама этилди.

2019 йилнинг 5-10 апрель кунлари ўтказилиши мўлжалланаётган Халқаро бахшичилик санъати фестивалида хорижий давлатлардан таниқли фольклоршунос олимлар, бахши, шоир, оқин ва жировлар, ижодий жамоалар, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва фахрий меҳмонларнинг келиши кутилмоқда. Йиғилишда мутасадди ташкилотларга меҳмонларни муносиб кутиб олиш, уларни воҳамиз тарихи,маданияти, аждодларимизнинг бой мероси, урф-одатларимиз билан кенгроқ таништириш, айни мақсадда меҳмон уйларни ҳозирлаш тўғрисида тавсиялар берилди.

Масъулларнинг воҳамизда яшаб ижод этаётган бахшилар фаолиятига бағишланган китоб лар, албомларни нашрга тайёрлаш, бахшичилик санъатига оид турли кўргазмалар, миллий созлар ва либослар, ҳунарманд чилик буюмлари, тасвирий ва амалий санъат, ҳайкалтарошлик намуналари ҳамда фотосуратлар намойиши ва сотувини ташкил этишга тайёргарлик кўриш, меҳмонларни кутиб олиш билан боғлиқ таклифлари ҳам эшитилди. Шунингдек, оммавий ахборот воситалари орқали бахшилар фаолиятини кенг ёритиш, энг яхши материаллар учун танловлар жорий этилиши хусусида фикрлар айтилди.

Баҳром НОРМУРОДОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Do‘mbira sadosini eshitib ulg‘aydim

Do‘mbira sadosini eshitib ulg‘aydim. Terma tinglab, do‘mbiraning nag‘masidan qonib o‘sgan bola baxshi bo‘lmay qolarmidi? 7 …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan