Бош саҳифа / Иқтисодиёт / “Ақлли газ ҳисоблагич” ўчиб қолса, нима қилиш керак?

“Ақлли газ ҳисоблагич” ўчиб қолса, нима қилиш керак?

Агар уйингизда замонавий “ақлли” газ ҳисоблагичлари ўрнатилган бўлса, истеъмол қилаётган табиий газ учун ҳисоб-китобингиз автоматик тарзда амалга оширилади. Унутманг, шартномада тақдим этилган мобил телефон рақамига қарздорлик ҳақидаги СМС-хабарнома келса, ушбу СМС расмий огоҳлантириш ҳисобланиб, 1 кун муддат ичида тўловни амалга оширингиз зарур бўлади.

Бунинг учун “Click”, “Payme”, “Upay”, «Paynet», «OSON» ва шу каби оммавий фойдаланишда бўлган электрон тўлов иловалари орқали уйингиздан чиқмай, ишлатилган табиий газ учун ҳисоб-китобларни амалга оширишингиз учун қулай имкониятлар яратилмоқда. Албатта, ҳудудингизда жойлашган банк, почта ёки газ таъминоти бўлимлари орқали ҳам тўлов қилишингиз мумкин. Агар белгиланган вақт ичида тўловни амалга оширмасангиз, сизга тармоқдан табиий газ таъминоти автоматик тарзда тўхтатилади. Табиий газ таъминоти тўхтатилгач, хонадонингизга ўрнатилган ҳисоблагичнинг олди қисмидаги электрон экранда қулф белгиси пайдо бўлади.

Қарздорлик учун тўловни амалга оширганингиздан сўнг, телефонингизга ҳисоблагични қайта ёқиш учун махсус код юборилади. Код келгач, сиз газ таъминоти идораси мутахассисини чақирасиз ва мутахассис сизга табиий газ таъминотини қайта тикланишига ёрдам беради.

Агар янги ҳисобдондан газ ўтмаса, уни ўзбошимчалик билан ечишингиз, ўчгандан кейин тўловни амалга оширганингизда 2 марта паролни хато термаслик керак ҳамда  резина шланг орқали улаб олишингиз мумкин эмас. Бундай ҳолатларда тегишли далолатнома тузилиб, қонунда белгиланган тартибда жарима тўланишига олиб келади. Энг маъқул ечим эса газ идорасига мурожаат қилиб, мутахассисни чақиришдир.

“Hududgaz Surxondaryo” газ таъминоти филиали матбуот хизмати

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ангорда жун ва ипакчилик ривожлантирилади

Президентимиз жорий йилнинг 1-2 июнь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan