Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Ангорда жун ва ипакчилик ривожлантирилади

Ангорда жун ва ипакчилик ривожлантирилади

Президентимиз жорий йилнинг 1-2 июнь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасига Ангор туманида савдо ва ишлаб чиқариш мажмуаси фаолиятини йўлга қўйган ҳолда маҳаллий аҳоли учун янги иш ўринларини яратиш топшириғини берган эди.

Шунга мувофиқ, Ангор туманининг “Таллимарон” МФЙ ҳудудида “Аngor index” МЧЖ савдо ва ишлаб чиқариш мажмуаси фаолиятини йўлга қўйиш учун 4 гектар ер майдони ажратилди. Умумий қиймати 50 млрд. сўмни ташкил этадиган ушбу инвестицион лойиҳа асосида бу ерда 700 дан ортиқ ҳар хил турдаги қурилиш ва пардозлаш моллари дўконларини барпо этиш, 1 500 кв.м ҳудудда умумий ишлаб чиқариш майдонини ташкил қилиш кўзда тутилган. Шунингдек,  мажмуа қаршисида мингга яқин автомобиллар учун тураргоҳ бунёд этилади. 2022 йилнинг январь ойида тўлиқ ишга туширилиши режалаштирилган ушбу замонавий комплексда 1 400 нафардан ортиқ аҳолининг доимий иш билан бандлиги таъминланади.

Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раиси Баҳром Шарипов, Сурхондарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Файзулла Маманов, вилоят ҳокимининг ўринбосари Усмон Туропов, Ангор тумани ҳокими Шоҳжаҳон Абдуллаев, қурувчилар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этган тадбирда сўзга чиққанлар ушбу муҳим лойиҳанинг аҳоли учун имконият ва қулайликлар яратишдаги аҳамияти ҳақида тўхталишди. Замонавий савдо ва ишлаб чиқариш мажмуаси биносига биринчи ғиштлар қўйилиб, қурилишига старт берилди.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ўзбекистон озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш йўлида

Дунёнинг кўплаб давлатлари ушбу мураккаб масаланинг ечими устида тинимсиз бош қотириб келаётган бир даврда таҳлиллар …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan