Бош саҳифа / Сиёсат / Ангорда тарғибот тадбири ўтказилди

Ангорда тарғибот тадбири ўтказилди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг ташаббуси билан республикамизнинг барча ҳудудларида Ўзбекистон Республикасининг ўттиз йиллиги ҳамда партиянинг тарғиботига бағишланган “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” шиори остида оммавий тадбирлар ўтказилмоқда. Ангор туманидаги “Ишга марҳамат” мономарказида навбатдаги тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Ф.Самадов, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълими вазири, O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши аъзоси А.Тошқулов, Халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгаши депутатлари, партия фаоллари, аҳоли вакиллари, тадбиркор ёшлар ва аёллар ҳамда спортчилар иштирок этишди.

Тадбирни O’zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши раиси А.Рўзиев очиб берди. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълими вазири, O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши аъзоси А.Тошқулов ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Ф.Самадовлар сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигини ўттиз йиллиги айёми билан табриклашди.

Шунингдек, тадбирга Ангор туманининг спорт усталари, илм-фан намоёндалари ва фаол ёшларнинг чиқишлари ўзгача шукуҳ берди. Улар тадбир иштирокчиларини O’zLiDeP билан бирга бўлишга чорлашди.

Таниқли санъаткорлар иштирокидаги концерт дастурида ёшлар рақсга тушишди.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Термизда Афғонистонга гуманитар ёрдам бериш учун логистика маркази ташкил этилади

БМТ Афғонистонга гуманитар ёрдам бериш учун Ўзбекистонда логистика марказини ташкил этади. Бу ҳақда БМТ расмийси …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan