Бош саҳифа / Жамият / Ҳам тўй, ҳам қўй

Ҳам тўй, ҳам қўй

Юртимизда аҳолининг барча қатламларини ижтимоий ҳимоялаш ва уларнинг турмуш даражасини юксалтиришда беқиёс ғамхўрлик кўрсатилаяпти. Сариосиё туманида анчадан бери фаолият олиб бораётган “Ўзагролидер” масъулияти чекланган жамияти ишбилармонлари қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш ва қайта ишлашдан катта даромад олишаяпти. Тадбиркорлар топилган фойданинг бир қисмини саховатли ишларга ҳам ажратишмоқда. Куни-кеча МЧЖ ҳомийлигида тумандаги “Сардор” тўйхонасида кам таъминланган оилаларнинг 104 нафар фарзандини суннат тўйлари ўтказилди. Болажонларнинг бахтли онларига уларнинг ота-оналари, яқинлари, давлат ва жамоат ташкилоти вакиллари ҳам шерик бўлишди.

Суннат қилинган тўй болаларга кийим-кечак, тўй бола сарполар ва бир бошдан қўй ҳадя қилинди.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ёмон гумон омад йўлимизни боғлайди

Толҳа ибн Абдурроҳман ибн Авф ўз замонасида Қурайшнинг энг саховатли кишиси эди. Бир куни унга …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan