Бош саҳифа / Жамият / Қадим воҳа таровати

Қадим воҳа таровати

Воҳамизнинг ўзига хос сўлим табиати, хушманзара манзиллари ва бетакрор қадамжолари, қолаверса, бағрикенг, меҳмондўст одамлари дунё сайёҳларини ўзига мафтун этиб келган. Юртбошимизнинг бевосита саъй-ҳаракати билан юртимизнинг ана шундай таассуротларга бой, дунё халқлари эътиборини тортиб келган жойларига нафақат республикамиз, балки дунё сайёҳларини ҳам кенгроқ жалб қилиш баробарида ички туризмни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Шу мақсадда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги  “Сурхондарё вилоятида туризм соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ вилоятимизда ҳам кичик туризм зоналари ташкил этилди.

Жумладан, Бойсун кичик туризм зонаси Омонхона ва Дарбанд қишлоқлари, Завбоши тоғли ҳудудини, Сариосиё кичик туризм зонаси эса Хонжиза тоғ тизмалари ён бағирлари ва Сангардак қишлоғи ҳудудларини, Шеробод кичик туризм зонаси эса Шалқон қишлоғи, Хўжаикон туз кони ва мевали боғлар ҳудудларини ўз ичига олади. Ҳақиқатдан ҳам вилоятимизнинг тарихий ёдгорликларидан ташқари географик жойлашуви, иқлими ва мафтункор табиати, тоғлари туризмни ривожлантиришга асосий омил бўлади.

Маълумки, жаҳон андозаларига мос шарт-шароит ҳамда замонавий хизмат турлари мазмунли ҳордиқ чиқаришнинг асосий кафолатидир. Шу мақсадда ушбу кичик туризм зоналарида замонавий меҳмонхона мажмуалари, маданий-соғ- ломлаштириш, савдо-кўнгилочар ва бошқа аҳамиятга эга бўлган замонавий объектлар қурилади. Шунингдек, сайёҳларнинг бемалол келиб кетишлари учун йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмалари шакллантирилади.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, вилоятда туризм соҳасини ривожлантириш борасидаги амалий саъй-ҳаракатлар воҳа тараққиётида муҳим омил саналади. Мақсадимиз жаннатмонанд Ўзбекистон деганда сайёҳлар кўз ўнгида Самар- қанд, Тошкент, Бухоро ва Хива каби бетакрор шаҳарлар қаторида Сурхон воҳаси ҳам намоён бўлсин ва ўз юртларига воҳамиздан бир олам унутилмас таассуротлар билан қайтишсин.

Абдусалом
ХЎЖАМҚУЛОВ,
вилоят туризмни
ривожлантириш ҳудудий
бошқармаси бошлиғи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ёмон гумон омад йўлимизни боғлайди

Толҳа ибн Абдурроҳман ибн Авф ўз замонасида Қурайшнинг энг саховатли кишиси эди. Бир куни унга …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan