Бош саҳифа / Жамият / 40 минг доза AstraZeneca вакцинаси Сурхондарёга олиб келинди

40 минг доза AstraZeneca вакцинаси Сурхондарёга олиб келинди

Бугун, 19 март куни COVID-19 га қарши 40 минг доза AstraZeneca вакцинаси Сурхондарё вилоятига олиб келинди. Бу ҳақида вилоят СЭО ва ЖС бошқармаси ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш бўлими хабар қилди.

Вакциналар вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бакпрепаратларни сақлаш омборхонасига “Совуқлик занжирига” риоя қилинган ҳолда жойлаштирилди.

Ҳиндистон давлатида ишлаб чиқарилган ушбу вакциналар орқали эмлаш қатламларига кўра даставвал, Сурхондарё вилоятидаги 85 ёшдан юқори фуқаролар эмланиши режалаштирилган.

Тез орада вакциналар вилоятнинг барча ҳудудларига белгиланган тартибда тақсимланади.

Келтирилган вакциналарни эмлаш пунктларига “совуқлик занжирига” риоя қилган ҳолда ташилишини таъминлаш мақсадида ЮНИСЕФ ташкилотининг “Соғлиқни сақлашни мустаҳакмлаш” лойиҳаси асосида вилоятимизга 1 та катта ҳажмдаги авторефрижиратор ва 14 та МИНИВЕН автотранспор воситаси ажратилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 16 мартдан 17 мартга ўтар кечаси COVID-19 га қарши 660 минг доза AstraZeneca вакцинаси мамлакатимизга олиб келинган эди.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ёмон гумон омад йўлимизни боғлайди

Толҳа ибн Абдурроҳман ибн Авф ўз замонасида Қурайшнинг энг саховатли кишиси эди. Бир куни унга …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan