Бош саҳифа / Иқтисодиёт / 3- ва 4-мавсум пилла ҳосили қабули бошланди

3- ва 4-мавсум пилла ҳосили қабули бошланди

Сурхондарё вилоятида жорий йилги ипак қурти боқиш мавсумида жами 33 минг 631 қути ипак қурти уруғлари жонлантирилиб, қарийб 1 минг 804 тонна сифатли пилла етиштириш режалаштирилган. 1- ва 2-мавсумларда режа ортиғи билан бажарилди. Воҳада айни кунларда амалга оширилаётган 3- ва 4-қурт боқиш мавсумида 6 минг 114 қутидан 244 минг 560 кг тирик пилла етиштириш кўзда тутилган.

Республика Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раиси Баҳром Шарипов, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Файзулла Маманов, вилоят ҳокимининг ўринбосари Усмон Туропов, Ангор тумани ҳокими Шоҳжаҳон Абдуллаевлар Ангор туманида ипак қурти парваришининг учинчи ва тўртинчи мавсуми жараёнлари билан танишди.

Шу кунларда вилоятимиз туманларида касаначилар томонидан етиштирилган 3- ва 4-мавсум пилла ҳосили қабули бошланди. Бир қути ипак қуртини парваришлаган касаначи хонадонида камида 2-3 нафар одам иш билан банд бўлмоқда. Яъни, учинчи ва тўртинчи мавсумларда вилоят бўйича 8 мингга яқин аҳоли бандлиги таъминланди.

Воҳамиз пиллакорлари томонидан 122 тонналик пилла хирмони бунёдэтиш мақсад қилинган. Пилла қабули жараёнида касаначиларга етиштирган 1 кг пилла ҳосили учун тарозининг устида 25 минг сўмдан иш ҳақи тўлаб берилмоқда.

Пиллакорлар етиштирган ҳосилнинг ўртача кўрсаткичи бир қути ипакқурти уруғидан 40 кг ни ташкил этаяпти. Бир қути ипак уруғидан 50-60 кг гача пилла йиғган меҳнаткаш пиллакорлар ҳам бор. Ангор туманидаги 3- ва 4-мавсум пилла ҳосили қабули жараёнида уларнинг бир гуруҳига эсдалик совғалари топширилди.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ўзбекистон озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш йўлида

Дунёнинг кўплаб давлатлари ушбу мураккаб масаланинг ечими устида тинимсиз бош қотириб келаётган бир даврда таҳлиллар …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan