Бош саҳифа / Маданият / 27 сентябрь – Бутунжаҳон туризм куни

27 сентябрь – Бутунжаҳон туризм куни

1970 йил 27 сентябрь куни Испаниянинг Торремолино шаҳрида  Бутунжаҳон туризм ташкилотининг Устави қабул қилиниб, унинг Бош ассамблеяси томонидан мазкур санани Бутунжаҳон туризм куни сифатида нишонлаш белгиланди.

27 сентябрда аксарият дунё давлатларида, хусусан мамлакатимизда Бутунжаҳон туризм куни байрам сифатида нишонланиб, шу куни туризм йўналишларига бағишланган турли хил тадбир ва фестиваллар ўтказилади.

Хусусан, вилоятимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби бугун соат 6:00 дан – 8:00 гача Термиз археология музейидан вилоят Қўғирчоқ театригача бўлган масофада пиёда юриш ва веломарафон, Термиз археология музейи ва Термиз давлат музей-қўриқхонасида “Очиқ эшиклар куни”, соат 18-00 да Термиз шаҳрининг «Болажон» боғи ҳудудидаги мобил саҳнада асосий байрам тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Do‘mbira sadosini eshitib ulg‘aydim

Do‘mbira sadosini eshitib ulg‘aydim. Terma tinglab, do‘mbiraning nag‘masidan qonib o‘sgan bola baxshi bo‘lmay qolarmidi? 7 …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan