Бош саҳифа / Жамият / Зулфияхоним издоши бўлишга ким муносиб?

Зулфияхоним издоши бўлишга ким муносиб?

Зулфия номидаги Давлат мукофотига воҳамиздан номзоди кўрсатилган истеъдодли қизлар сараланди.

Президентимизнинг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, мазкур мукофот билан тақдирлашда қатор янгиликлар жорий этилди. Шунга асосан, эндиликда мукофот ҳар бир вилоятдан таълим, фан, адабиёт, маданият, санъат, спорт ва жамоатчилик фаолиятида салмоқли ютуқларга эришган икки нафардан иқтидорли қизларга берилади.

— Иштирокчиларнинг ёш чегараси 30 ёшгача узайтирилгани фан, таълим соҳасида илмий изланиш олиб бораётган олима қизлар учун ҳам кенг имконият яратади, — дейди вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Қобулова. — Умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг Зулфия номидаги Давлат мукофоти лауреати бўлган ўқувчилари олий таълим муассасаларининг бакалавриатига, бакалавриат талабалари эса магистратурага тегишли йўналиш ва ихтисослик бўйича кириш синовларисиз давлат грантлари асосида ўқишга қабул қилиниши белгилаб қўйилгани танловнинг нуфузини янада оширди.

Маълумотларга кўра, вилоятда бу йилги танловнинг туман ва шаҳар босқичларида 900 дан ортиқ қиз ўз истеъдодини синовдан ўтказган. Улар орасидан сараланган 110 нафар қиз танловнинг республика босқичига тавсия олиш учун ўзаро баҳслашди.

Иштирокчиларнинг чиқишларини ота-оналар, устозлар ва кенг жамоатчилик вакиллари ҳам кузатиб борди.

— Шогирдим Камола Абдуғаниева келаси йил Музработ туманидаги 45-умумтаълим мактабини тугатади, — дейди Термиз давлат университети қошидаги академик лицей ўқитувчиси Қ.Абдуллаев. — Кўп йиллардан буён шеърлар машқ қилиб туради. Унинг ижод намуналари “Сурхон чашмалари” тўпламида чоп этилган. “Кўкламойим“ номли илк китоби нашрдан чиққан. Танловнинг янада такомиллашгани, очиқлик ва холислик тамойиллари асосида ўтганидан хурсандмиз.

Танлов якунида ўз йўналиши бўйича ғолибликни қўлга киритган қизларнинг ижодий ишлари мамлакат босқичига тавсия этилди.

Холмўмин МАМАТРАИМОВ,
ЎзА мухбири

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Аёл ва замон” марказида янги лойиҳа

Воҳамиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳам ўз ўрни бор. Бу борада “Аёл ва замон” …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan