Бош саҳифа / Таълим / Зулфияни ёд этиб

Зулфияни ёд этиб

Ўзбек адабиётида муносиб ўрин тутган Ўзбекистон халқ шоираси Зулфия шеърияти, журналистик ва жамоатчилик фаолияти ёшлар учун ибрат намунасидир.

Термиз шаҳридаги 2-мактабда ўтказилган тадбирда шу ҳақда сўз юритилди. Мактабнинг она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Шоира Азимова, мактаб директори Азимжон Азизов, Олтиной Хушбоқова, Шоира Ҳабибуллаева ва бошқалар Зулфия ижоди ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Кечада ўқувчилар Зулфия шеърларини ёд ўқишди, саҳна кўринишларини ижро этишди. Зулфияхоним асарлари кўргазмаси, ҳаёти ва ижоди акс эттирилган фото-видео тасвирлар ва шоиранинг овозли ёзуви намойиш этилди. Фаол ўқувчилар муносиб тақдирланди.

Шаҳло БЎРОНОВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ҳарбий ўқув қуроллар

улардан фойдаланишни ўқувчилар ҳам ўрганади Вилоят мудофаа ишлари бошқармасида мактаб ва касб-ҳунар коллежларининг чақирувга қадар …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan