Бош саҳифа / Жамият / Зиёратга жўнаб кетишди

Зиёратга жўнаб кетишди

11 август куни “Ҳаж — 2018” мавсуми доирасида сурхондарёлик ҳожиларнинг сўнгги гуруҳини Абу Исо ат Термизий зиёратгоҳидан муборак ҳаж сафарига тантанали кузатиш маросими бўлиб ўтди.

Дастлаб, истиқлол туфайли кўркам қиёфа касб этган муҳташам мажмуада ташкилотчилар ва алоқадор бош- қарма ҳамда идоралар вакиллари зиёратга йўл олганларга керакли тавсия ва кўникмалар беришди. Шунингдек, тадбир доирасида зиёфат дастурхони ҳам ташкил этилиб, бўлажак ҳожи ота ва ҳожи оналарнинг дуолари олинди.

— Ислом динининг бешинчи рукни бўлган ҳаж амалига давлат даражасидаги эътибордан кўнгилларимиз тоғдек кўтарилди, — дейди шерободлик Ҳаким Маллаев. — Бутун сафар давомида юртимизнинг ғамхўрлигини ҳис қилган ҳолда ибодатларни мукаммал даражада амалга оширамиз. Юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги ҳамиша бардавом бўлишини тилаб дуолар қиламиз.

Бу йил жами 408 та воҳадошимиз ҳаж амалларини адо этишлари белгилаб қўйилган бўлиб, улар учун барча шароитлар муҳайё қилинган. Жорий йилдаги ҳаж мавсуми учун сарф харажатлар ана шу энг юқори даражада кўрсатиладиган барча хизматларни эътиборга олган ҳолда ҳамда жамоатчилик кенгашининг қарорига асосан 38 миллион сўм этиб белгиланган.

Қувонарли томони, ҳаж зиёратига республикамиз аэропортларидан тўғридан тўғри парвозлар амалга ошириляпти. Жумладан, Тошкент, Наманган, Самарқанд, Қарши ва Бухоро шаҳридаги аэропортлардан 7200 нафар зиёратчиларни Саудия Арабистонига етказиш режалаштирилган.

— Ҳаж мавсумига зиёратчиларни саралашда моддий ва жисмоний жиҳатдан ҳаж сафарига тайёрлиги, ҳажга бормаганлиги, ислом дини ва ҳаж ибодати ҳақидаги тушунчалари борлиги, маҳалладаги ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилашга қўшаётган ҳиссаси каби жиҳатларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди, — дейди Термиз шаҳар бош имом хатиби Низомиддин Чориев.

Сарвар ТЎРАЕВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ҳидоят деб залолатга кетманг!

Юртимизда барча соҳаларда бўлгани каби диний соҳада ҳам катта ўзгаришлар кузатилаяпти. Муқаддас динимизга қаратилган эътибор …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE