Бош саҳифа / Жамият / Зиёга интилган одам

Зиёга интилган одам

Дунёдаги барча онгли мавжудот зиёга, нурга интилиб яшайди. Чексиз уммонлар қаъридаги бизга маълум ва номаълум бўлган гиёҳлар ва мавжудотлар қуёшга қараб интилади. Абдурасул Эргашев Узун туманидаги 20-ўрта мактабда ўқиб юрган даврларида маънавият ва маърифат дарғалари бўлган устозларини кўриб, уларга ҳавас ва фахр билан тақлид қилишга интиларди. 1976 йилда ўрта мактабни тугатгач, бу орзуси уни Термиз давлат педагогика институтига етаклади.

Олийгоҳни тугаллагач, Сариосиё туманидаги 31-мактабда ёш авлодга математика фанидан дарс бера бошлади.

Ўтган йиллар давомида Узун туманидаги 19-мактаб директор ўринбосари, туман халқ таълими бўлимида услубчи, назоратчи, методика кабинети мудири вазифаларида ишлаб, ўзининг билими, ташаббускорлиги, раҳбарлик қобилиятини намоён этди. 1999 йилда эса вилоят халқ таълим музейи директори этиб тайинланди. Унда воҳа халқ таълимига оид ҳужжат ва экспонатларни тўплаш, музейни замонавий кўринишга олиб келиш ишларида фидойилик кўрсатди. Абдурасул Эргашев халқ таълими бошқармасида ўрта таълим бўлими бошлиғи, бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари, бошлиқ вазифасини бажарувчи сифатида соҳадаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш, таълим-тарбия сифатини яхшилаш, кадр- лар тайёрлаш миллий Дастури ижросини соҳага татбиқ этиш, таълим-тарбияда ва ўқув жараёнида замонавий педагогик технологияларни жорий этишда бош-қош бўлди. У киши 2003-2007 йилларда бошқарма бошлиғи вазифасида ишлаб, тизимда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ҳаётий ижросини таъминлашда ўз тажрибаси ва раҳбарлик салоҳиятини намоён этди.

Абдурасул Эргашев Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги республика таълим маркази дарсликлар бўлими бошлиғи бўлиб ишлаганда ҳам мамлакатдаги мавжуд мактаблар, ўқув даргоҳларини замонавий дарсликлар ва қўлланмалар билан таъминлаш бу борадаги муаммоларни ўз вақтида бартараф этишда соҳа раҳбариятининг эътиборига тушди. У киши 2017 йилдан буён халқ таълими бошқармаси бошлиғи сифатида янги мактабларни бунёд этиш, давлат дастурига киритиш, капиталь таъмирлаш, ўқув қуроллари ва анжомлари билан жиҳозлаш, замонавий педагогик технологияларни барча мактабларда жорий этиш, компьютер технологияси билан ўқувчи ва ўқитувчиларни қуроллантиришни замон талаблари даражасида уйғунлаштира олди. Шу сабабли Сурхон воҳаси халқ таълимида барча кўрсаткичлар бўйича юқори натижаларга эришилди. “Умид ниҳоллари” республика мусобақаси, фан олимпиадаларида, айниқса, спортнинг кўпгина турлари бўйича Сурхон воҳаси ёшлари фахрли ўринларни эгаллашгани бунинг яққол мисолидир.

Абдурасул Эргашев нафақат кўпларнинг устози, тажрибали раҳбар, жонкуяр ва тадбиркор мутахассис, балки севимли оила бошлиғи ҳамдир. У киши турмуш ўртоғи Пардахол Очилдиева билан уч ўғил, бир қизни оқ тараб, оқ ювиб вояга етказишган. Фарзандлари турли соҳаларда элига ва юртига камарбаста бўлиб хизмат қилмоқда. Биз Абдурасул Эргашевни қутлуғ 60 йиллик юбилейи билан самимий табриклаб, меҳнати ва фарзандлари роҳатини кўриб юришини Яратгандан сўраб қоламиз.

ВИЛОЯТ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ БОШҚАРМАСИ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Uchovlonning to’rtinchisi

Ommaviy axborot vositalari odatda to‘rtinchi hokimiyat sifatida tilga olinadi. Jurnalistlar esa bevosita jamiyatda mavjud uch …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan