Бош саҳифа / Жамият / Журналистнинг нигоҳи ўткир бўлиши керак

Журналистнинг нигоҳи ўткир бўлиши керак

Термиз шаҳридаги “Матбуот уйи”да “Ҳудудий босма нашрларнинг ҳолатини яхшилаш бўйича таклиф ва тавсиялар” мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳамда Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда вилоятдаги телевидение, радио, босма нашрлар бош муҳаррирлари, республика оммавий ахборот воситаларининг вилоят бўйича мухбирлари иштирок этди.

Тадбирда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети доцентлари Амрулло Каримов ва Беруний Алимовлар мавзу юзасидан маърузалар қилишди. Шундан сўнг, журналистлар 4 гуруҳга бўлинган ҳолда амалий машғулотлар олиб боришди. Семинарда тажрибали муҳаррир ва муҳаррир ўринбосарлари ҳам воҳа оммавий ахборот воситаларидаги мавжуд муаммо ва камчиликлар ҳақида ўз фикр ва мулоҳазаларини билдиришди.

 Айтиш керакки, бугунги кунда ҳудудларга тегишли оммавий ахборот воситаларида, хусусан, газеталарнинг менежмент ва маркетинг йўналишларидаги муаммолари талайгина. Шунингдек, аудитория эътиборини тортувчи, долзарб аҳамиятга эга материаллар жуда кам. Семинар-тренингда айни жиҳатлар ҳақида ҳам тўхталиб ўтилди. Уларни бартараф этиш юзасидан таклифлар билдирилди.

Таниқли журналист Остин Бутнер босма нашрлар ҳақида шундай фикр билдирган: “Ҳудудий нашрлар бундан кейин ҳам яшаб қолишлари мумкин, лекин улар бугунги ўқувчига зарур бўлган материалларни чоп этишлари шарт”. Унинг бу сўзларида жон бордек, назаримизда. Бунинг учун эса фақат оммага энг муҳим ва долзарб мавзулардаги воқеа ҳодисалар, соҳалардаги, жамиятдаги мавжуд камчиликлар ҳақида батафсил, холис, таҳлилларга бой материаллар берилса бўлгани.

С. КЕНЖАБОЕВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Аёл ва замон” марказида янги лойиҳа

Воҳамиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳам ўз ўрни бор. Бу борада “Аёл ва замон” …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan