Бош саҳифа / Жамият / Журналистлар – менинг энг ишончли ёрдамчиларим

Журналистлар – менинг энг ишончли ёрдамчиларим

— деди вилоят ҳокими Тўра Боболов кеча бўлиб ўтган тантанали байрам йиғилишида

Эрталабдан воҳамиздаги барча матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари ўзгача кайфият билан хонадонларидан чиқишгани ори-рост. Байрам тантаналари Термиз шаҳридаги Алишер Навоий ҳайкали пойига гул қўйиш билан бошланди.

Ҳиёбонга вилоятимизнинг барча туманлардаги таҳририятлар ходимлари, матбуот фахрийлари, жамоатчилик вакиллари бирин-кетин гулдасталар билан кириб келишди. Дил тортар мусиқа садолари тадбирга ўзгача шукуҳ бахш этарди.

Тадбирни вилоят ҳокими ўринбосари Рўзимурод Чориев очиб, соҳа ходимларини самимий табриклади. “Сурхон тонги” ва “Заря Сурхана” газеталари бирлашган таҳририяти бош муҳаррири Райҳон Раҳимова, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Менгнор Олломуродовлар ҳам ҳамкасбларни касб байрамлари билан муборакбод этишди. Шундан сўнг барча газеталар таҳририятлари, телевидение ва радио ходимлари улуғ бобомиз ҳайкали пойига анвойи гуллар қўйишиб, таъзим бажо этишди.

Соҳа ходимлари автобусларга ўтиришиб, Термиз шаҳридаги “Zif Textile” масъулияти чекланган жамиятида бўлишиб, ундаги медиа тур билан танишишди. Бу ердаги сўнгги русумдаги замонавий технологиялар ҳамкасбларимизда катта қизиқиш уйғотди. Шундан сўнг муҳташам Санъат саройида байрам тадбирининг тантанали очилиш маросими бўлди.Вилоят ҳокими Тўра Боболовнинг матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига табригини тадбир иштирокчилари бир неча бор қарсаклар билан кутиб олишди. “Журналистлар менинг энг яқин, ишончли ёрдамчиларим, маслакдошларим, уларга муносиб иш шароити яратиш, амалий ёрдам кўрсатиш, ҳар томонлама қўллаб-қуватлашни шахсан ўз назоратимга оламан”, — деди. Байрам муносабати билан бир гуруҳ соҳа ходимларига вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиғи ва қимматбаҳо совғаларни шахсан биринчи раҳбарнинг ўзи топширди.

Муҳтарам Президентимиз “Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига” йўллаган табрикларида кейинги пайтларда ОАВда мамлакатимиздаги ижобий ўзгаришлар таҳлили ва соғлом танқидий руҳ кучайиб бораётганини алоҳида таъкидладилар. Айниқса: “Албатта, ўзининг билим ва салоҳиятига, ишчанлик фазилатларига ишонган раҳбар танқиддан қўрқмайди, оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликни халқ билан мулоқотнинг самарали воситаси, деб билади”, деган гаплари матбуотга янгича нигоҳ, янгича назар билан қараш даври келганлигига қатъий даъватдир.

 Тадбирнинг расмий қисмидан сўнг вилоят мусиқали драма театри ижодкорлари томонидан “Жуфт-жуфт лайлаклар” саҳна асари намойиш этилди. Байрам тантаналари шаҳардаги муҳташам “Афруз” тўйхонасида давом этди.

 — Бу йилги касб байрамимиз алоҳида нишонланди, — дейди “Шеробод” туман газетаси ходими Парда Муҳаммадиев. — Айниқса, ҳокимимизнинг табриги барча ҳамкасбларимиз қатори мени ҳам жуда тўлқинлантириб юборди.

Соҳа ходимлари ардоқли санъаткорлар ижросида концерт дастурини томоша қилиб, бир пиёла чой устида дилдан суҳбат қурдилар. Албатта, бубайрам шодиёналари таассуротлари узоқ вақтлар қалбларда муҳрланиб қолади.

Сафар ОМОН,

“Сурхон тонги“ мухбири

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Конференция бўлиб ўтди

Қизил ярим ой жамияти узоқ йиллик тарихга эга. Ушбу ташкилот табиий ва техноген тусдаги фавқулодда …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE