Бош саҳифа / Сиёсат / Журналистлар аккредитациядан қандай ўтказилади?

Журналистлар аккредитациядан қандай ўтказилади?

ЖАйни пайтда Термиз давлат университети ахборот ресурс марказида 9-Сурхондарё округ сайлов комиссиясининг матбуот маркази ташкил этилган бўлиб, унда турли анжуманлар ўтказиш, маълумотларни тўплаш учун барча шарт-шароитлар яратиб берилган.

Мазкур марказда бўлиб ўтган матбуот анжуманида бунга яна амин бўлдик. Йиғилишда сайлов жараёнлари ҳақида маълумот берилиб, матбуот марказининг 4 кишидан иборат таркиби эълон қилинди.

Ушбу марказ ишига Ўзбекистон ахборот агентлигининг вилоят бўйича мухбири Холмўмин Маматраимов раҳбарлик қилади.

Сир эмас, ҳозирда участка сайлов комиссияларининг манзилли таркиби тасдиқланиб, матбуотда эълон қилинди. Эндиликда сайловга 40 кун қолгунига қадар участка сайлов комиссиялари аъзоларининг рўйхати шакллантирилиши лозим. Ҳозирда вилоятда ушбу жараёнлар бошлаб юборилган.

Шунингдек, йиғилишда Марказий сайлов комиссияси томонидан чоп этилган йўриқномалар ҳақида ҳам маълумот берилди. Унда сайлов жараёнларида амал қилиниши лозим бўлган барча кўрсатмалар батафсил баён қилинган бўлиб, улар участка сайлов комиссиялари аъзоларига етказилади.

Йиғилишда яна журналистларни аккредитациядан ўтказиш масаласи ҳам кўтарилди. Маълум бўлишича, мазкур ваколат олдинги йиллардан фарқли ўлароқ Марказий сайлов комиссияси зиммасига ўтказилди. Сайлов жараёнларида бевосита иштирок этишни истаган оммавий ахборот воситалари ходимлари Марказий сайлов комиссияси томонидан эълон қилинган онлайн платформа орқали рўйхатдан ўтиб, аккредитациядан ўтишлари мумкин бўлади.

Феруза Раҳмонқулова

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Термизда Афғонистонга гуманитар ёрдам бериш учун логистика маркази ташкил этилади

БМТ Афғонистонга гуманитар ёрдам бериш учун Ўзбекистонда логистика марказини ташкил этади. Бу ҳақда БМТ расмийси …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan