Бош саҳифа / Сиёсат / Журналист ўз масъулиятини қай даражада уддалаяпти?

Журналист ўз масъулиятини қай даражада уддалаяпти?

Вилоят Матбуот уйида Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси ҳамда вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида “Ёшлар — келажагимиз” Давлат дастури ижроси: ютуқлар, муаммолар ва вазифалар” мавзусида Сурхондарё, Қашқадарё вилоятлари оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида минтақавий конференция ўтказилди.

Конференцияда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси С. Ҳакимов мавзу юзасидан маъруза қилди. Шунингдек, унда “Ёшлар — келажагимиз” Давлат дастурининг аҳамияти, унда белгиланган вазифаларни амалга ошириш устидан жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари назоратини олиб бориш, матбуот, телеканаллар, радио ҳамда веб-сайтларда ушбу дастур ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ижодий изланишлар таҳлил этилди.

Бугунги кунда Сурхондарё вилоятида 7 та телерадио канал, 32 та босма нашр, Қашқадарё вилоятида эса 7 та телерадио канал, 28 та матбуот нашри фаолият юритмоқда. Уларда ёшлар бандлиги ва тадбиркорлигига оид кўплаб кўрсатувлар, мақолалар бериб борилаяпти. Бироқ, туман ҳокимликлари муассислигида чоп этилаётган газеталарда ушбу мавзуга бағишланган мақолалар жуда кам. Борлари ҳам хабар ёки ахборот доирасида бўлиб қолмоқда.

Шундан сўнг, “Музработ” газетаси ва Қашқадарё вилоятидаги “Яккабоғ овози” газетаси таҳририятларига уюшма ҳамда Республика товар-хомашё биржаси ўртасида тузилган “Дўстлар клуби”нинг замонавий компьютер жамланмаси, фаол журналистларга эса фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

Конференция иштирокчилари вилоятимиздаги тарихий қадамжо ва мажмуларни зиёрат қилишди.

Тадбир доирасида Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг кенгайтирилган йиғилиш ҳам бўлди. Унда уюшманинг вилоят бўлими бошқаруви Кенгаши аъзолари сайланди. Йиғилишда ташкилий масалалар кўрилиб, “Давр мезони” газетаси муҳаррири Муҳиддин Абдураҳмонов уюшманинг вилоят бўлими раиси этиб сайланди.

Ўз мухбиримиз

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Хатосини тан олди

Дин инсонни гуноҳдан, ёмон ишлардан сақловчи, виждон поклигини таъминловчи кучдир. Диний билимларни яхши ўзлаштирган инсон …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan