Бош саҳифа / Жамият / Жонкуяр инсон эди

Жонкуяр инсон эди

Шерободнинг Хўжанқо яқинидаги Чинор қишлоғини тилга олган киши борки, марҳум Бекмурод Қодиров номини ҳам ёдга олиши табиий. Боғ-роғлар қўйнидаги қишлоқда, чорвадор ва ғаллакорҚодир бобо Омонов хонадонида туғилиб, камолга етган ёш Бекмурод болаликдан илмга ҳавасманд эди.

1970 йилда собиқ Термиз давлат педагогика институтини имтиёзли диплом билан якунлади. Меҳнат фаолиятини ҳозирги “Сурхон тонги” газетасида бошлаган зиёлининг кейинги ҳаёти Термиз давлат университети билан чамбарчас боғланди. Узоқ йиллар давомида шу даргоҳда турли вазифаларда, хусусан, педагогика факультети декани сифатида фаолият юритди. Шу йиллар давомида 70 дан ортиқ илмийҳамда кўплаб публицистик асарлари нашр этилди. Улар орасида энг аҳамиятлиси олимнинг педагогика тарихи фани таркибида янги — ўзбек хал- қининг педагогик маданияти фан йўналишини биринчилардан бўлиб илмий ишлари орқали ҳимоя этганлигидир. Бу тадқиқотларда халқимизнинг асрий қадриятлари ва бой меросимизни ўрганиш, ёшларимизни ҳам ундан баҳраманд этиш масаласи ёритиб берилди. Мустақиллик йилларида Зараутсой халқаро симпозиумида илмий маърузалар тўпламини нашр этишда бош-қош бўлди. Япония,АҚШ, Англия, Германия, Италия каби мамлакатлар олимлари билан яқин ҳамкорликда изланишлар олиб борди ва халқаро педагогика фанлари академиясининг аъзолигига сайланди. 2002 йилда Буюк Британиянинг Кембриджуниверситети қошидаги марказ Бекмурод Қодировни “XXI асрнинг машҳур олими” дея эътироф этди.

Олим хонадонида ул- ғайган фарзандларнинг барчаси ота изидан бориб, халқ хизматига камарбаста бўлишди. Олимнинг турмуш ўртоғи Жамила Қодирова эса оила ишларида елкадош бўлиб, доимо ширин сўзи, меҳрини яқинларидан аямади. Бекмурод Қодиров нафақат ўз фарзандларига, балки илм йўлида кўмак сўраб келган кўплаб шогирдларига зарур маслаҳатлар, тавсиялар берди. Улар орасида фан номзодлари ва докторлари, жонкуяр ўқитувчилар ва турли касб соҳиблари бор. Демакки, эзгу ниятлар — том маънодаги инсон ҳаётиунинг фарзандлари ва шогирдларининг ибратли фаолиятида давом этаверади.

Саодат ИНОЯТОВА,
вилоят тарихи ва маданияти давлат
музейи директори

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ҳидоят деб залолатга кетманг!

Юртимизда барча соҳаларда бўлгани каби диний соҳада ҳам катта ўзгаришлар кузатилаяпти. Муқаддас динимизга қаратилган эътибор …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE