Бош саҳифа / Жамият / Жиноятларни жиловлашга барча масъул

Жиноятларни жиловлашга барча масъул

Термиз шаҳрида ҳудудларда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш бўйича Республика комиссияси ҳамда халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.

Видеоселектор шаклида ташкил этилган йиғилишда Республика комиссияси раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси сенати раиси Н. Йўлдошев, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари Э. Таджиев, 3-минтақавий ишчи гуруҳи аъзолари, сенаторлар ва депутатлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Йиғилишда ўтган етти ой мобайнида вилоятда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш, барвақт олдини олиш борасида муайян ишлар амалга оширилган. Натижада умумий жиноятлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 35, жиноят қидирув соҳасидаги жиноятлар 12,5, босқинчилик 83,3, ўғирлик 51,4, транспорт воситасини олиб қочиш 100 фоизга камайган. Бошқа қатор турдаги жиноятларнинг ҳам пасайишига эришилган. Йилнинг ўтган етти ойида вилоятдаги 717 та маҳалла фуқаролар йиғинларининг 304 тасида умуман жиноят содир бўлмаган. Шунингдек, вилоятда муқаддам жиноий жавобгарликка тортилган шахслар томонидан содир этилган жиноятлар, вояга етмаганлар ва аёллар жинояти, ишламайдиган ҳамда ўқимайдиган шахс лар томонидан содир этилган жиноятлар камайган бўлсада, қасддан баданга оғир шикаст етказиш 6,1 фоизга ўсган.

Йиғилишда тўртта сектор раҳбарларининг вилоятда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш борасида олиб бораётган ишлари ҳақидаги ҳисоботлари тингланди.

Шундан сўнг, ҳудудларда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш бўйича Республика комиссияси ҳамда халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг қўшма қарори қабул қилинди.

ВИЛОЯТ ҲОКИМЛИГИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Жарима тўлади

Бугунги кунда юртимизда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган шахсларга ҳамма қулайликлар яратилган. Жумладан, кўпчилик шахсий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE