Бош саҳифа / Жамият / Жилови қўлимизда

Жилови қўлимизда

Олов — беминнат даст ёр. Аммо ундан фойдаланишда озгина бепарволикка йўл қўйилса, ашаддий душманга айланади. Огоҳ бўлиш заруратини юртдошларимиз онгига сингдириш учун тарғибот ишларига жиддий аҳамият бераяпмиз. Қоидабузарликларни аниқлаш бўйича рейдлар ўтказилмоқда. Барибир турли хилдаги ёнғинлар, ис газидан заҳарланиш ҳамда газ ва ҳаво аралашмасидан чақнаш келиб чиқиш ҳолати кузатилмоқда. Мисол учун, жорий йилнинг 4 февраль куни Термиз туманидаги “Гулбаҳор” маҳалласи фуқароси Нодир Эркинов пахта қабул қилиш масканининг хонасида электр печини улаган ҳолда дам олиб ётган вақтида кўрпаси электр иситиш печи устига тушган ва ис газидан заҳарланиб вафот этган. 3 февраль куни “Солиобод” маҳалласида яшовчи 5 ёшли Нурбек Асадов қаровсиз қолдирилганлиги оқибатида диван устига гугурт ёқиб ташлаши туфайли ёнғин келиб чиққан. Натижада уй жиҳозлари ҳамда хонанинг шифт қисми ёниб кетган.

С. НОРҚОБИЛОВ,
Термиз тумани ИИБ
ЁХБ катта инспектори,
сержант

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Тавсиялар берилди

Саноат хавфсизлигини таъминлаш давлат қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан “Сурхондарёдонмаҳсулотлари” акционерлик жамияти тасарруфидаги корхоналарда навбатдаги …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE