Бош саҳифа / Жамият / Жазо муқаррар, аммо…

Жазо муқаррар, аммо…

Термиз шаҳрида яшовчи Ф. исмли фуқаро муқаддам 2017 йил 11 апрелда жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаси билан  жавобгарликка тортилган.

Аммо, у бундан тегишли хулоса чиқармади. Кўп ўтмай, 1 октябрда ҳовлисида ўйнаётган вояга етмаган фарзандларини тинчлантириш мақсадида суд ҳукмида келтирилганидек “…уларни қўли билан юзига ва елкасига ураётганида” турмуш ўртоғи “ушбу ҳолатни кўриб, “нима сабабдан болаларни уришиб, уриб ётибсиз?” дея мурожаат қилади. Ота эса турмуш ўртоғига “сен аралашма”, дея қўпол сўзлар билан ҳақорат қилиб, унга ва фарзандларига тан жароҳати етказади.

Вилоят суд тиббиёт экспертизаси жабрланувчи онада ияк соҳасидаги қонталаш, ўнг елка соҳасидаги ва пастки лаб ички соҳасидаги шилинмаси каби енгил тан жароҳатларни қайд этди.

Жабрланувчи она эса суддан турмуш ўртоғи билан қонуний эр-хотин бўлиб яшаши, аммо, битта уйда алоҳида-алоҳида туришини, ҳар куни жанжал қилиб, ўзи ва фарзадларини ҳақорат қиладиган турмуш ўртоғи билан ярашмаслигини айтиб, оила бошлиғига нисбатан қонуний жазо беришликни сўради.

Суд ҳукми ўқилди. Жавобгар отага Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддаларига асосан ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди…

Аммо, масаланинг тарбия вий жиҳати чуқурроқ мулоҳазага тортади кишини. Суд жараёнида фарзандлар, яъни гувоҳлар иштирок этмади. Бу воқеани эшитиб, оиладаги “даҳанаки” жанжаллардан безиб қолган болалар кўз олдингизга келади. Ўзингиз ўйлаб кўринг, қандай қилиб фарзанд отасининг юзига тик боқиб, судда кўрсатма бера олади?  Аксинча,  оиладаги носоғлом муҳит уларнинг бошини тенг- дошлари ва маҳалладошлари олдида хам қилади. Айрим ота-оналарнинг дийдалари тош қотиб бўлгандир. “Бироқ, сизу биз билан ҳамнафас, бахтли болалик гаштини суришга ҳақли болаларда нима айб? Уларнинг келажаги, тақдирига оилавий “чигал” муносабатлар хавф солмайдими?”  деган ҳақли савол олдида барчамиз масъулмиз. Фарзандларимиз қалбида ор-номус, ғурур бор. Биз уларга эзгуликда ибрат бўлайлик. Бетайин “машмаша”лар сабаб уларнинг юраги зада, ич-ичидан эзилиб, аросатда яшамасин. Мухтасар қилиб айтганда, бобомерос гўзал фазилатларни асраб-авайланг, оила қўрғонига дарз кетмасин.

Х.ТУРДИЕВ,
Термиз шаҳар прокурори ёрдамчиси
лавозимида иш ўрганувчи  
Р.МИРЗАЕВ,
Термиз шаҳар прокурори катта ёрдамчиси
лавозимида иш ўрганувчи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Аёл ва замон” марказида янги лойиҳа

Воҳамиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳам ўз ўрни бор. Бу борада “Аёл ва замон” …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan