Бош саҳифа / Спорт / Жажжи спортчи

Жажжи спортчи

Денов туман “Чуқурқишлоқ” маҳалласида яшовчи Ҳусан Тиловов беш ёшидан бери спортнинг каратэ тури билан шуғулланиб келади. У ҳозир етти ёшда.

Аммо шу икки йил ичида жажжи спортчи бир нечта ютуқларни қўлга киритиб улгурган. У Самарқанд вилоятида ўтказилган “Амир Темур кубоги” мусобақасида 22 килограмм вазнда, Тошкент шаҳридаги клублар ўртасидаги биринчиликда ҳамда Термиз шаҳрида 6 ёшлилар ўртасидаги якка кумитэ баҳсларида фахрли ўринларни қўлга киритган. Ҳусан бу йил тумандаги 92-умумтаълим мактабининг биринчи синфига қабул қилинди. Аммо дарслари тугади дегунча, онасини машғулотга олиб боринг, деб қистайверади.

— Спорт мени соғлом қилади, — дейди Ҳусан Тиловов. — Тенгдошларим ҳам менга ҳавас қилишади. Мен эса катта спортчиларга, айниқса, уларнинг чемпион бўлганда Ўзбекистон байроғини баланд кўтаришганига ҳавас қиламан. Ҳали мен ҳам улардек чемпион бўламан.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Мукофот ва унвон муборак!

9-21 сентябрь кунлари Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтган бокс бўйича жаҳон чемпионати олтин медали соҳиби, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE