Бош саҳифа / Таълим / Жажжи қонуншунослар

Жажжи қонуншунослар

Нигина кўзида ёш билан синфхонага кириб келди. Ўқитувчи ундан нега йиғлаётганининг сабабини сўради. У эса Жасур мени “қиз боласан, ўғил болалар билан тенглаша олмайсан, жим ўтир, қизлар бир поғона пастда туриши керак”, дея кўпчиликнинг олдида изза қилди, — деди. Шу пайт Жасур ҳам хонага мағрурона кириб келди.

Бу воқеаларни кузатиб турган бошқа бир ўқувчи шартта ўрнидан туриб, ўқувчиларга қарата, наҳотки билмасаларинг, ахир Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 18-моддасида шундай дейилган:

“Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъий назар, қонун олдида тенгдирлар”. Бу гапларни эшитиб турган Жасур Нигинани ноўрин ранжитганини англаб, тезда ундан кечирим сўради…

Ёш болалар тугул биз катталар ҳам баъзан қонунларни билмаслигимиз, ўз ҳақ-ҳуқуқимизни англамаслигимиз оқибатида турли муаммоларга дуч келамиз. Бугун ёш авлодга таълим-тарбия бериш баробарида уларга қонунларимизни, айниқса, Конституциямизнинг мазмун-моҳиятини англатишда кўмаклашишимиз лозим. Шунинг учун ўқувчиларни қонунлардан бохабар қилиш, Конституциямизга нисбатан ҳурмат руҳида тарбиялаш мақсадида ўзим раҳбарлик қилаётган 3-синф ўқувчилари билан биргаликда бош Қомусимиз қабул қилинганлигининг 26 йиллиги олдидан “Байроқ билан сирлашамиз” мавзусида очиқ дарс ташкил этдик. Унда ҳар бир ўқувчи Конституциядаги моддаларга шарҳ бериб, миллий рамзларимизни таърифлашди. Шундан сўнг, ўқувчилар томонидан кичик-кичик саҳнавий чиқишлар намойиш этилди. Очиқ дарсга ташриф буюрган ота-оналар ҳам фарзандларининг теран фикрларини эшитиб мамнун бўлишди. Бундан ташқари, дарсда мультимедия воситалари орқали видеоролик ҳам намойиш этилди. Ўқувчилар эса ундаги воқеаларни жонли муҳокама қилиш орқали, нутқи ва ҳозиржавоблигини синовдан ўтказишди.

Шалола АБДУРАХМОНОВА,
Термиз тумани 28-умумтаълим
мактаби ўқитувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Маънавият сабоғи

Жойларда ислоҳотлар самарадорлигини таъминлаш, ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини ошириш, таълим сифати назоратини кучайтириш ҳамда тарбия соҳасида …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan