Бош саҳифа / Жамият / Жасорат ва мардлик эътирофи

Жасорат ва мардлик эътирофи

Юртимиздаги тинчлик ва осойишталикнинг барқарорлиги иқтисодий-ижтимоий тараққиётнинг, халқимиз фаровон-лигининг ишончли кафолати бўлиб хизмат қилмоқда.

Бунда ички ишлар идоралари ходимларининг ҳам алоҳида ўрни бор.

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар идоралари ходимлари куни кенг нишонланаётгани эса ушбу масъулиятли касб соҳибларига бўлган эътиборнинг ёрқин намунасидир. Мазкур сана муносабати билан вилоятимизда ҳам тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Унда сўзга чиққан вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Баҳодир Пўлатов, вилоят прокурори Улуғбек Қосимов, ички ишлар бошқармаси бошлиғи Шуҳрат Сотволдиев ва бош- қалар ички ишлар тизимида кечаётган ислоҳотлар, соҳа вакилларининг тинчлик ва осойишталикни таъминлаш борасидаги фидокорона фаолияти тўғрисида тўхталишиб, мардoна xизматлари учун самимий миннатдoрчилик билдирдилар.

Тадбирда эл-юрт тинчлиги, осо- йишталигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, жиноятчиликка қарши курашиш, содир этилган жиноятларни фош этишда жонбозлик кўрсатган, ўз хизмат вазифасига виждонан ёндашган бир гуруҳ ходимлар махсус унвон, кўкрак нишони, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Иштирокчилар учун ёзилган дастурхон, санъаткорлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар тадбирга ўзгача шукуҳ бағишлади.

ВИЛОЯТ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Термизда замонавий лаборатория маркази очилди

Вилоятимизда Туркиянинг “Kani-med” компанияси томонидан замонавий лаборатория маркази ишга туширилди. Компаниянинг Термиз шаҳрида марказий офиси …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan