Бош саҳифа / Жамият / Жасорат соҳибларига эҳтиром

Жасорат соҳибларига эҳтиром

Термиз шаҳридаги “Саховат” кўчасида ўсиб-улғайган болалар орасида Фарҳод Абдуллаевни маҳалладошлари мард, жасур ўғлон сифатида хотирлайдилар. Бугун у ўқиган мактаб, устозлар ва дўстлари ҳам исми-жисмига монанд қаҳрамоннинг Ватан ҳимояси йўлида кўрсатган жасорати билан ҳақли равишда фахрланишади.

Негаки, Фарҳоджон айни йигитлик чоғида, аниқроғи 2000 йилнинг ёзида Сариосиё туманининг тоғли ҳудудларида диний экстремистик тўдаларга қарши олиб борилган жангларда кўксини қалқон этди. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчиси, мар ҳум, оддий аскар Фарҳод Абдуллаев агар ҳаёт бўлганида бу йил 40 ёшни қарши олган бўларди. Истиқлолимиз ва халқимизнинг осойишталигини асраш йўлида йигитлик бурчига ва ҳарбий қасамёдига содиқ қолиб, мардларча ҳалок бўлган Фарҳод Абдуллаев Президентимиз фармонига кўра, “Жасорат” медали билан тақдирланди.

­— Бундан 33 йил аввал ўғлимни Термиз шаҳридаги 12-умумтаълим мактабига етаклаб келгандим, — дейди онаси Бибигул Абдуллаева. — Ўғлимнинг ҳаётидаги энг беғубор, қувонч ли дамлари шу даргоҳда кечган. Дўстлар орттирган, устозларининг меҳрини қозонган фарзандимнинг жасорати бугунги ёшларимизга чин маънода ибрат эканлигидан фахрланаман.

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчиси, сержант, марҳум Ғулом Ҳусановнинг номи Термиз шаҳридаги кўчалардан бирига қўйилган. Ғуломжонни “Алпомиш” маҳалласидагилар қатъиятли ва жасур йигитлардан бири, деб билишарди. Шаҳардаги 13-умумтаълим мактабининг намунали ўқувчиларидан бўлган ўспирин доимо пешқадамлар сафида бўлар, устозларининг ишончини қозонар эди. Ҳарбий хизматни ўтаб, шартнома асосида хизматни давом эттирди. 2000 йилда Сариосиё тоғларида экстремистик тўдаларга қарши олиб борилган жанговор ҳаракатларда гуруҳ командирининг ўринбосари сифатида хизмат бурчини бажараётган Ғулом Ҳусанов шу хислатини амалда ҳам кўрсатди ва мардларча ҳалок бўлди. Қаҳрамоннинг тинчлигимиз ҳимояси йўлидаги хизматлари беиз кетмади у ҳам “Жасорат” медали билан тақдирланди. Мана неча йилдирки, Ҳусановлар оиласи фарзанди Ғуломжон ҳақидаги ёрқин хотиралар билан яшайди.

— Ҳар бир ота-онага фарзандининг фазилатлари ҳақида яхши сўзларни эшитиш жуда қувончли, — дейди отаси Чори Ҳусанов. — Маҳалламиз болалари доимо уйимизга келиб, Ғуломжон ҳақида сўрашади. Шундай онларда ўғлим билан ниҳоятда ғурурланаман.

Термиз тумани “Чегара” маҳалласида вояга етган Турғун Жўраевни кексаю ёш ҳар ишда кўмакдош, ғамхўр, ҳамманинг кўнглидан чуқур жой олган йигит, деб хотирлайди. Спортнинг енгил атлетика, футбол, стол тенниси турига қизиққан ўғлоннинг келажакда ветеринар врач бўлиш катта орзуси эди. Термиз автомобиль мактабидаги курсни тамомлаган Турғун муддатли ҳарбий хизматга чақирилди. Ватан олдидаги йигитлик бурчини чегара қўшинлари сафида адо этиб, ҳаётини бир умрга ҳарбийлик билан боғлади. 2013 йилнинг июлида мамлакатимиз чегарасини бузган шахсларга нисбатан муросасиз, қатъиятли бўлиб, тинчлигимиз йўлида жонини қурбон қилди. Унинг бу кўрсатган жасорати Президент фармонига кўра “Жасорат” медали билан тақдирланди.

— Ўғлим Турғунжон меҳнаткаш, доимо маҳалладошларнинг оғирини енгил қилишга ошиқарди, — дейди отаси Эркин Бегимов. — Кексаларнинг гурунгини кўп эшитар, уларни бизга мароқ билан сўзлаб берарди. Бугун анг лаяпманки, ёши улуғлардан катта ҳаёт сабоғини тинглаган, Ватанига муносиб фарзанд бўлишни шу вақтларда у кўнглига туккан экан. Бугун унинг эзгу орзулари ушалганига гувоҳ бўлаяпман.

Хотира ва Қадрлаш куни олдидан вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Миллий хавф сизлик хизмати чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ва кенг жамоатчилик иштирокида Термиз шаҳридаги 12-, 13- ҳамда Термиз туманидаги 14-умумтаълим мактабларида Фарҳод Абдуллаев, Ғулом Ҳусанов ва Турғун Жўраевларнинг бюстлари очилди. Ушбу тантанали маросимларда вилоят ҳокими Э.Турдимов, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси марказий девони офицери, подполковник Зафар Абдуллаев ва мар- ҳум ўғлонларнинг ота-оналари сўзга чиқиб, Ватанга содиқлик, тинчлик замиридаги машаққатли меҳнатлар қадрини англаш, шу йўлда қилинган фидойилик намунаси асло унутилмаслигини эътироф этишди. Шу куни марҳум жасорат соҳибларининг оила аъзоларига Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Миллий хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари раҳбариятининг пул мукофотлари ва қиммматбоҳо совғалари топширилди.

Дарҳақиқат, Ватан тинчлиги йўлида жон фидо этганлар номи қалбларда мангу яшайди. Улар кўрсатган жасорат йиллар ўтсада авлодларга ибрат ва сабоқ бўлиб қолаверади.

Баҳром НОРМУРОДОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Жарима тўлади

Бугунги кунда юртимизда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган шахсларга ҳамма қулайликлар яратилган. Жумладан, кўпчилик шахсий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE