Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Жарқўрғонлик пиллакорлар ибрати

Жарқўрғонлик пиллакорлар ибрати

Халқимизда нишона ҳосил баракали бўлса, йил омадли келади, муваффақиятлар изидан муваффақият келаверади, деган гап бор. Дарҳақиқат, бу йиллар давомида исботланган.

Жарқўрғонлик пиллакорларнинг заҳматли меҳнати туфайли қуртхоналарда ҳосил баракали бўлди. Неча мавсумдирки, пилла етиштириш ва давлатга топширишда бошқа туманларнинг “кумуш тола” ижодкорларига ўрнак кўрсатиб келаётган жарқўрғонлик соҳа заҳматкашлари бу мавсум ҳам пешқадамликни қўлдан беришмаяпти. Бугунгача қабул пунктига 160 тонна сифатли хомашё топширилди.

Жорий йилда туман меҳнаткашлари 3692 қути ипак қурти парвариши билан шуғулланишди. Шунинг 3250 қутиси оилавий звенолар ва фермер хўжаликларга тарқатилган бўлса, қолган ипак қурти уруғи туман “Агропилла” МЖЧ тасарруфида ташкил этилган 8 та инновацион қуртхонада боқилди. Мавсум давомида пиллачилик ҳосилотлари оилавий звенолар ва фермер хўжаликлари қуртхоналарида бўлиб, маслаҳат ва амалий ёрдамларини бериб туришди. Барг таъминоти назоратга олинди. Қуртхоналардаги иқлим мўътадиллигига эришилди. Шу ҳисобда қуртхоналарда мўл ва сифатли ҳосил етиштирилди.

Туман пиллакорлари давлатга хомашё топширишга ҳам биринчилар қаторида киришишди. Суюн Ўрозов бошлиқ “Соатмурод Ўроз” фермер хўжалиги аъзолари 18 қути ипак қуртидан бир тоннадан ошиқ ҳосил топширишган бўлса, Тўйли Алиқулов раҳбарлигидаги “Дорозаб Камар” фермер хўжалиги пиллакорлари 720 килограмм, Азамат Жумаев бошлиқ “Бекали Адҳамбек” фермер хўжалиги пиллабоқарлари 1,3 тонна “кумуш тола” топширишга эришишди.

Амалдаги йилда 203 тонна пилла топшириш мажбуриятини олган туман пиллакорларининг умумий хирмонига Абдумалик Ибодуллаев, Саодат Бекмуродова каби юзлаб оилавий звеноларнинг аъзолари ҳар қути ипак қуртидан 55-62 килограммдан ҳосил етиштириб, ўзларининг улушларини қўшдилар.

— Бу мавсум икки марта ипак қурти боқишни режалаштирганмиз, — дейди туман “Агропилла” МЖЧ раиси Музаффар Жабборов. — Биринчи мавсумда ипак қурти боққан звенолар ҳосил топширишни ҳали давом эттиришаяпти. Режасини бажарган звенолар эса иккинчи марта ипак қурти боқишга киришдилар. Иккинчи мавсумда 7,5 тонна сифатли пилла етиштирамиз…

Бугун вилоятимизнинг барча туманларида ипак қурти боққан звеноларнинг қуртхоналарида пилла териш ва давлатга топшириш қизғин давом этаяпти.

Ўз мухбиримиз

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Жараёнда аёллар фаоллиги

Ўзбекистон Халқ демократик партияси вилоят Кенгаши ташаббуси билан Термиз давлат университетида “Хотин-қизларнинг сиёсий жараёнлардаги иштирокини …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE