Бош саҳифа / Жамият / Жаримага тортилди

Жаримага тортилди

“Сурхон тонги” газетасининг 2017 йил 18 ноябрь сонида Х. Тоғаймуродовнинг “Ҳисоб-китобни бўри еганми?” сарлавҳали мақоласи чоп этилиб, унда Термиз шаҳри, Ангор, Жарқўрғон ва  Шеробод туманларидаги  бозорлар танқид остига олиниб, кўплаб камчиликлар қайд этилган эди.

Ушбу камчиликларни бартараф этиш мақсадида Термиз шаҳри, Ангор, Жарқўрғон ва Шеробод туманларидаги бозорлар ва савдо нуқталарида қуйидаги ишлар амалга оширилганлигини маълум қиламиз.

“Жарқўрғон деҳқон (озиқ-овқат) бозори” МЧЖ ҳудудидаги 60 та савдо  шохобчалари сотувчиларига пластик карточкалар орқали савдо амалга оширилганда устама нарх қўймаслик ҳамда назорат-касса машинасидан чек бермаслик ҳолатлари юзасидан расмий огоҳлантириш хатлари берилиб, 2 та озиқ-овқат маҳсулотлари сотиш фаолияти билан шуғулланадиган савдо  шохобчасига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 февралдаги ПҚ-2777-сонли қарорига мувофиқ солиқ текшируви ўтказилди.

Шунингдек, Жарқўрғон деҳқон (озиқ-овқат) бозорида хронометраж тадбир ўтказилиб, ғазнага кунлик 1950,0 минг сўм нақд патта пуллари тўлиқ банк кассаларига кирим қилиниши таъминланди.

Шеробод туман ДСИ ҳамда ИИБ ходимлари ҳамкорликда тегишли буйруқ асосида рейд тадбирлари ўтказилиб, Шеробод туман “Мустақиллик” кўчасида йўл четлари ва кўчаларда савдо қилиб келаётган фуқаролар, Шеробод туман “Шер Барака савдо комплекси” МЧЖга қарашли буюм бозори ёнида  вақтинчалик қурилган деҳқон бозорига кўчирилди. Шеробод туман ДСИ ходимларининг ташаббуси билан ушбу деҳқон бозорида ярмаркалар ташкил этилиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари арзон нарх ларда сотилмоқда.

Ангор туман давлат солиқ инспекцияси томонидан Ангор марказий деҳқон бозорида хронометраж тадбири ўтказилиб, бир марталик патта пуллари тўлиқ банк кассаларга кирим қилиниши таъминланди. Шунингдек, юқоридаги қарорга асосан “Ангор марказий деҳқон бозори” МЧЖда солиқ текшируви ўтказилиб, савдо қоидаларини бузиш ҳолатлари бўйича далолатномалар расмийлаштирилди.

Термиз шаҳар ДСИ томонидан “Термиз марказий деҳ- қон (озиқ-овқат) бозори”да солиқ текшируви давомида савдо қоидаларини бузиш, нархларни сунъий равишда ошириш ҳамда фуқароларга харид қилган маҳсулоти учун НКМ чекини бермаслик ҳолатлари аниқланиб, 4 нафар ЯТТ молиявий ва маъмурий жаримага тортилди. Шунингдек, Термиз шаҳар ва барча туман ДСИлари ходимлари томонидан ҳудудлардаги бозорлар ва савдо ком- плексларида савдо қоидаларига қатъий амал қилиш тўғрисида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди.”

ТАҲРИРИЯТДАН: Касални даволагандан кўра олдини олган маъқул, дейдилар. Назорат ўтказиш учун газетада танқидий мақола чиқишини кутиш шартмиди? Вилоятдаги мавжуд бозорлар, савдо дўконлари фаолияти, овқатланиш ва маиший хизмат шохобчаларида пластик карточкалар билан савдо қилиш ёки хизмат кўрсатиш, савдо чеки бериш жараёнлари солиқ ходимлари томонидан доимий назорат қилиб борилса, юқоридаги муаммоларга ўрин қолмасди.

Вазифага масъулият билан ёндашилганлиги ва ҳозиржавоблик учун бошқарма маъмуриятига таҳририятимиз ўз миннатдорчилигини билдиради

Ш. РАҲИМОВ,
вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Устоз ва шогирд

Бу дунёда бир-биридан аъло касблар кўп. Ҳар бирининг ўзига хос жозибаси, машаққати, бурчи ва масъулияти …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan