Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Жаримага тортилди

Жаримага тортилди

Бошқармамиз томонидан Президентимизнинг “Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иш юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Бу борада мутасадди ташкилот вакиллари жалб қилинган ҳолда ишчи гуруҳлар тузилиб, ҳар бир хонадонда истеъмолчиларга тушунтириш ишлари олиб борилди. Қарздорликлар бўйича тўловни амалга ошириш шартлиги ҳақида талабномалар берилди.

Кўрилган чоралар натижасида вилоят бўйича электр энергиясидан 26 миллиард 455 миллион сўм, табиий газдан 21 миллиард 39 миллион сўм, ичимлик сувидан 754 миллион сўм қарздорликни ундиришга эришилди.

Вилоятда энергия ресурсларидан фойдаланиш соҳасида маъмурий ҳуқуқбузарликлар ҳамда жиноий ҳолатларни аниқлаб, тегишли чоралар кўрилмокда. Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида бошқармамиз томонидан 34 та жиноий иш қўзғатилиб, шундан 15 таси алимент тўлашдан бўйин товлаганлик, 10 таси фирибгарлик, 3 таси энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланишга доир.

Мавжуд 80749 та ижро ҳужжати бўйича давлат фойдасига 104 миллиард 333,2 миллион сўм қарздорлик ундирилди.

Феруза АБИДЖАНОВА,
мажбурий ижро бюроси
вилоят бошқармаси бўлими
катта инспектори

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Жараёнда аёллар фаоллиги

Ўзбекистон Халқ демократик партияси вилоят Кенгаши ташаббуси билан Термиз давлат университетида “Хотин-қизларнинг сиёсий жараёнлардаги иштирокини …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE