Бош саҳифа / Жамият / Жарима тўлади

Жарима тўлади

Бугунги кунда юртимизда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган шахсларга ҳамма қулайликлар яратилган. Жумладан, кўпчилик шахсий автомобилларида аҳолига автотранспорт хизмати кўрсатишаяпти.

Киракашлик қилишнинг ҳам тартиб қоидалари мавжуд. Солиқдан ҳисобдан ўтган, лицензияга эга бўлган шахслар бемалол автомашиналарида аҳолига транспорт хизматлари кўрсатиши мумкин.

Афсуски, айрим фуқаролар белгиланган тартиб-қоидаларга амал қилмай, кўпроқ фойда кўриш мақсадида шахсий автомашиналарида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланишмоқда. Вилоят транспорт бошқармаси ходимлари ўтказган рейд жараёнида бир неча фуқаро лицензияга эга бўлмай, белгиланган тартибда солиқ тўловларини амалга оширмай киракашлик билан шуғулланиб келишаётганини аниқлашди. Жумладан, Термиз шаҳрида яшовчи Д.Исаев давлат рақами 75G 928JA бўлган “Кобалт” русумли автомашинаси билан шаҳар кўчаларида киракашлик қилиб юрганда назоратчилар томонидан тўхтатилди. Бироқ ҳайдовчи назоратчиларга зарур ҳужжатларни тақдим эта олмади. Ушбу иш юзасидан Термиз шаҳар маъмурий судида ўтказилган судда Д.Исаев айбига иқрор бўлди ва Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 176-моддасига асосан айбли деб топилиб, унга нисбатан 1561000 сўм жарима жазоси тайинланди. Агар Д.Исаев ҳужжатларни қонуний расмийлаштирган ва тегишли лицензияга эга бўлганда жарима тўламасди. Бу ноқонуний киракишлик қилиб юрган “учар” ҳайдовчиларга ибрат бўлади, деган умиддамиз.

А.АБДУЛХАКИМОВ,
Термиз шаҳар маъмурий
суди раиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Газетанинг янги сонини ўқинг!

“Сурхон тонги” газетасининг 2020 йил 5 августдаги сонида сиз кутган мақолалар нашр этилган: — “Тез …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan