Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Жараёнда аёллар фаоллиги

Жараёнда аёллар фаоллиги

Ўзбекистон Халқ демократик партияси вилоят Кенгаши ташаббуси билан Термиз давлат университетида “Хотин-қизларнинг сиёсий жараёнлардаги иштирокини янада кенгайтириш масалалари” ҳамда “Биз билан бир сафда бўл!” мавзуларида амалий семинар ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг вилоят, шаҳар кенгаши масъуллари, ТерДУ ва талабалари иштирок этди. Тадбирдан кўзланган мақсад хотин-қизларнинг сиёсий жараёнларда фаол бўлиши, сайловларда муносиб номзодларга овоз бериши муҳимлигини тушунтиришдан иборат.

Семинарда ЎзХДП вилоят Кенгаши раиси Мавжуда Ҳасанова жамиятни барқарор ривожлантириш борасида аёллар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлилигини таъкидлаб, талаба-ёшларга партиянинг устувор мақсад ва ғояларини тарғиб қилди. Ёшларни партия сафида бўлишга чақирди.

Тадбирда халқ депутатлари шаҳар кенгаши депутати Илҳом Боқижонов талаба-ёшлар билан самимий мулоқотни йўлга қўйиш мақсадида ўз маърузасини савол-жавоб тарзида олиб борди. Фикр-мулоҳазаларга бой ўтган семинарда йиғилганлар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олишди.

Адолат МЎМИНОВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Божхонадан ўтиш янада қулай!

Қўшни давлатлар билан алоқаларимиз янада кенгайиб, чегарадан ўтиш тартиби анчайин осонлашгандан сўнг, кўпчиликда ташқи ҳудуддан …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan