Бош саҳифа / Жамият / Жангларда тобланган инсон

Жангларда тобланган инсон

“Толли” маҳалласида истиқомат қилган Абдулла  Ҳакимовни маҳалла кўй яхши хотиралар билан гапириб юради.

Абдулла 1917 йил  таваллуд топган. Улар оилада 3 қиз ва 6  ўғил бўлган. Абдулла — энг кичиги, отаси қазо қилганида онасининг қўлида қолган эди. У қора кунларни  эслаш оғир. Иккинчи жаҳон уруши бошланди. Бу пайт да Абдулла йигитлик бурчини ўташга отланди.

— 1939 йилнинг октябрда хизматга жўнадим, — ҳикоя қилади у,— белимга битта нон тугиб олгандим, холос. Термиздан поездга ўтирдик. Украинанинг Харьков шаҳрига бориб тушдик. 255-ўқчи полкда ҳарбий машқларни ўтай бошладик.

Абдулла Ҳакимов урушга чегарада рўбару бўлди. Қаттиқ яралаганда, тус-тўпалон пайтида бўлинма командири, Нигматулин деган йигит жонига оро кирди. Бутун азойи баданидан бир неча темир парчаларини териб олишди. 4 ой госпиталда даволаниб, яна ўз қисмига қайтди. Бу пайтда унинг қисми Сталинград шаҳрида ҳимоячилар сафида жанг қиларди. Абдулла Ҳакимов танк ка ўқ юкловчи эди. У Сталинград шаҳри учун бир неча марта жангга кирди. Айниқса, бир сафарги жанг унинг ёдидан  чиқмасди.

— Сталинградда учинчи марта жангга кирганимизда душманнинг қўли жуда устун келди. Бизникиларни Волга дарёсига  суриб ташлади, — деганди собиқ жангчи. — Жон сақлашдан бошқа илож қолмаганди. Жангчиларнинг белига резина балон боғланган эди. Ҳамма ўзини дарёга отди. Биз эса қирғоқда югура-югура бир қайиқ топиб, дарёдан амаллаб ўтиб олдик.

У тўртинчи марта жангга кирганида қаттиқ яраланди, Қарағанда шаҳридаги госпиталга жўнатишди. 6 ой даволанган аскар 1942 йилнинг 26 ноябрида  яна жангга кирди. Бу жанг унинг душман билан сўнгги бор юзма-юз келиши эди. Ўша куни у оғир жароҳатланди. Даволангач, уни жангга яроқсиз, деб уйга қайтариб юборишди.

Урушнинг шум қадами етмаган бирор қишлоқ, хонадон йўқ эди. Овуллар ҳувуллаб қолган. Ҳамма ёқда очлик, юпинлик ҳукм сурар эди. Барча иш қари-қартанг, аёллар ва болалар зиммасида эди. Урушдан қайтган Абдулла ўзини ишга урди. Кетмонни олиб далага чиқди. Пенсия ёшга етгунча колхозчи бўлиб ишлади. Хуллас, яхши кунлар учун елиб-югуриб меҳнат қилди. Хизмат кўрсатган пахтакор унвонига сазовор бўлди. Ўшанда отахоннинг кўксини биринчи даражали Ватан уруши ордени безаб турарди.

Уруш Абдулла бобонинг нафақат танида, балки қалбида ҳам катта жароҳат қолдирди. Бирин-кетин урушга кетган тўрт акаси туғилиб ўсган қишлоғига қайтиб келмади. Ҳа, инсон боласи ҳаётнинг иссиқ-совуғига чидайди. Кўникади. Куч-ғайратини меҳнатга, болалар тарбиясига бағишлаган Абдулла  Ҳакимов қишлоқдаги ҳурматли ва пиру бадавлат отахонлардан бири эди. Хотини Улаш момо билан 4 ўғил, 2 қизни тарбиялаб вояга етказди. Фарзандлари ҳаётда ўз ўрнини топиб, уйли-жойли бўлишди. Отахон 84 ёшида бу ёруғ оламни тарк этган бўлса-да, фарзанд ва набиралари қалбида, маҳалла-кўй хотирасида бир умр сақланиб қолди. Шўрчи ва Олтинсой туманларини боғлаб турувчи йўлга Абдулла Ҳакимов номи берилиши эса қаҳрамонимиз номини мангуга муҳрлади.

Б. ҲАКИМОВ, меҳнат фахрийси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Жарима тўлади

Бугунги кунда юртимизда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган шахсларга ҳамма қулайликлар яратилган. Жумладан, кўпчилик шахсий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE