Бош саҳифа / Жамият / Жамоавий ва ижтимоий мурожаатлар кўпаймоқда

Жамоавий ва ижтимоий мурожаатлар кўпаймоқда

Ижтимоий тармоқда вилоят ҳокими ва сектор раҳбарларининг 7 соат давом этган сайёр қабули ҳақидаги хабарларга кўзингиз тушган бўлса керак. Мазкур қабул Жарқўрғон туманидаги “Истиқлол” маҳалласида ўтказилди. Ажабки, туман аҳолисининг мурожаатлари кўпайганидан қабул жараёни анчагача давом этди.

Албатта, мурожаатчилар бутун туман ҳудудидаги маҳаллалардан келишди. Унда асосан, эҳтиёжманд оилалар муаммоларини ўрганиш, ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш орқали уларнинг доимий даромад манбаига эга бўлишларига кўмаклашиш баробарида аҳолини қийнаб келаётган қатор ижтимоий масалаларга ечим изланди.

Фуқаролардан асосан иш билан таъминлаш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уй-жой, йўлларни таъмирлаш, газ, сув ва электр таъминоти, таълим, соғлиқни сақлаш, тижорат банкларига оид ва бошқа масалаларда 400 га яқин мурожаат тушди. Муҳими, сайёр қабулдаги мурожаатлар эътиборсиз қолмади, ҳар бир масалага ечим излашга ҳаракат қилинди, дея хабар беради вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

– Опам иккимиз тадбиркорлик фаолиятимизни йўлга қўйиш учун ер майдони ва банк кредити ажратилиши, шунингдек, маҳалламиздаги 33-умумтаълим мактаби биносини таъмирлаш, ички йўлларни тошлаш, тоза ичимлик суви билан таъминлашда амалий ёрдам сўрадик, – дейди “Полвонлар юрти” маҳалласида яшовчи Севара Хўжақулова. – Бугунги қабулдан сўнг барча масалаларимиз ижобий ечиладиган бўлди. Вилоят ҳокими мутасадди раҳбарларга вазиятни ўрганиб, масалаларни ҳал этиш бўйича кўрсатма бердилар. Биз бундан жуда миннатдормиз.

Биласизми нима? Эндиликда сайёр қабулларда шахсий муаммолардан кўра, жамоавий, ижтимоий ҳамда тадбиркорлик билан боғлиқ мурожаатлар сони ортиб бормоқда. Бу, аввало, одамларимизнинг руҳияти ҳамда дунёқараши, ҳаётга, ўз меҳнатининг натижасига муносабати ўзгараётганидан далолатдир.

Жарқўрғонда ўтказилган қабулда ҳам ҳар бир мурожаатчининг масаласи улар иштирокида шу ернинг ўзида кўриб чиқилди, зарур чора-тадбир белгиланди.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Anemiya «urfi»

Unim kam, bunim kam, ustiga ustak qonim kam, deya zorlanishdan ma’ni yo‘q. Negaki, bularning barini …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan