Бош саҳифа / Маданият / Жамоанинг парвози

Жамоанинг парвози

Хабарингиз бор, воҳа аҳлини, хусусан, ёшларни терроризм, одам савдоси ва гиёҳвандлик балоларидан асраш, дунёни ғайриинсоний ва ғайриқонуний фаолиятлари билан ташвишу таҳликага солиб келаётган турли оқимларнинг таъсирига тушиб қолишининг олдини олиш мақсадида Жарқўрғон халқ театри жамоаси томонидан “Кафансиз кўмилганлар“ номли драма саҳналаштирилган эди.

С. Қодирхонов раҳбарлигидаги ҳаваскор ёшлардан иборат ушбу жамоа 2016 йилнинг 1 ноябридан спектакль намойишини Термиз шаҳридан бошлашди ва воҳа миқёсида давом эттиришиб, 100 дан ортиқ коллеж ва 100 дан ортиқ мактабларда намойиш этишди.
—Ижодий сафаримиз айни қиш фаслига тўғри келиб, жамоа аъзолари анча заҳмат, машаққат чекишларига тўғри келди,—дейди биз билан суҳбатда режиссёр Салим Қодирхонов. —Муҳими, жамоа ўз олдига қўйган режани уддалади, спектакль воҳамизнинг кўзда тутилган барча мактаб ва коллежларида ўйналди. Ўз олдимизга қўйган вазифа, мақсадимиз амалга ошди.

Жарқўрғон халқ театри келажакда бундан ҳам юксакроқ марраларни забт этишни мақсад қилиб қўйгани шубҳасиз! Уларга парвозларингиз бундан ҳам баланд бўлсин, деб қоламиз.

А.Халдарова

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Мард ўғлонлар хотираси қалбимизда

Жанубий оператив қўмондонлик ҳарбий хизматчилари қўмондонлик бошлиғи, полковник Қодиржон Турсунов бошчилигида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan