Бош саҳифа / Спорт / Жамоалар 48 та бўлади

Жамоалар 48 та бўлади

ФИФА 2026 йилда ўтказиладиган футбол бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати ўйинларида конфедерацияларга нечтадан ўрин ажратилишини расман маълум қилди. Ўзбекистонлик мухлисларни қизиқтирадиган жиҳати шуки, ушбу мундиал ўйинларида Осиё қитъаси давлатларидан 8 та терма жамоа иштирок этади.

Жумладан: УЕФА — 16 та терма жамоа, АФК — 9 та терма жамоа, ОФК — 8 та терма жамоа, КОНМЕБОЛ — 6 та терма жамоа, КОНКАКАФ — 6 та терма жамоа ва Океания — 1 та терма жамоа билан қатнашади.

Яна иккита йўлланма плей-офф орқали аниқланади. Турнир мезбони автоматик  равишда йўлланмага эга бўлади. Бироқ мезбон қайси конфедерация аъзоси бўлса, ундан бир ўрин камаяди. Бордию мезбонлар иккита бўлса, бу масала  ФИФА кенгаши билан маслаҳатлашилади.

Айтиш керакки, ФИФА 2026 йилда бўладиган учрашувларга конфедерацияларга нечтадан ўрин ажратилишини  яқинда расман маълум қилган бўлсада, аслида мундиал иштирокчилари сонини 2026 йилдан 32 тадан 48 тага етказиш ҳақидаги қарор ўтган йилнинг декабрида ФИФА кенгаши томонидан қабул қилинганди. Янги форматдаги жаҳон биринчилигида иштирокчилар 16 та гуруҳ ҳосил қилади ва ҳар бир гуруҳда 3 тадан терма жамоа жой олади. Гуруҳлардан биринчи ва иккинчи ўринларни эгаллаган  терма жамоалар кейинги босқичга чиқади.

Соҳиба АСРОРОВА,
Термиз тиббиёт коллежи
жисмоний тарбия ўқитувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Мукофот ва унвон муборак!

9-21 сентябрь кунлари Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтган бокс бўйича жаҳон чемпионати олтин медали соҳиби, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE