Жамоа ибрати

0
81

Ўқитувчи ва мураббийга малака ошириш, тажриба алмашиш, ўз устида ишлаш ҳамиша наф келтирган.

Мен Ангор туманидаги 3-ихтисослаштирилган мактаб-интернатида кўп йиллардан буён фаолият олиб бораман. Термиз шаҳрига малака оширишга келиб, яна кўп нарсаларни ўзлаштирдим.

Шаҳарнинг  “Боғзор” маҳалласидаги 7-ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасаси фаолияти ҳар томонлама ибратли эканлигига гувоҳ бўлдик. Бу ерда эрталабки қабулдан сўнг, болажонлар жисмоний машқ майдонида мусиқа садолари остида устозлари Д. Поччаева ҳамроҳлигида ўйин тарзида бадантарбия машғулотларини ўтказишаркан. Шундан сўнг, яхши кайфият билан кичкинтойлар ўз йўналишлари бўйича машғулот хоналарида мураббийлари томонидан қабул қилиб олинади.

95 ўринга мўлжалланган таълим муассасасида имконияти чекланган 3-7 ёшдаги болалар тарбияланади. Таълим-тарбия жараёнида мутахассис-мураббийлар бола шахсини шакллантириш учун мунтазам равишда керакли муолажалар ва машғулотлар олиб боришаяпти.

Дилшода ШАФОАТОВА

ЖАВОБ ҚОЛДИРИНГ:

Илтимос изоҳингизни киритинг
Илтимос исмингизни шуерга киритинг