Бош саҳифа / Жамият / Жамиятни пул эмас, билим бошқарса

Жамиятни пул эмас, билим бошқарса

Ўз даврида Имом ал-Бухорий ҳам «Одамларнинг нажоти фақат билим ва ундан бошқаси бўлмаган», деб таъкидлаган. Бу – жамият мавжуд бўлиши учун уни билим бошқариши керак, дегани.

Агар жамият бошқарувида билим қатъий ўрин олмаса, унда унинг ўрнини пул эгаллайди. Бу эса порахўрлик ва коррупцияга кенг йўл очади.

Коррупция жамиятни ҳалокат бўсағасига олиб келиб қўяди. Ундан инсониятга наф эмас, зарар етади. Лекин, энг аввало, буни таъмагирлик каллигига чалинган одамлар англаб олиши шарт. Чунки буни англаб олган одам ўша касалликдан даволанишни хоҳлайди. Унинг соғайиб кетиши учун эса ишонч муҳим роль ўйнайди.

Бугун жамиятнинг барча қатламларида ҳар бир соҳа вакиллари коррупцияга қарши курашиши лозим. Ушбу жараёнда, айниқса, коррупция оқибатлари ҳақида фуқароларимизни огоҳлантириш, энг муҳими, уларда жамиятни билим бошқарсагина тараққиётга эришишимиз мумкин, деган тушунчани шакллантириш муҳимдир. Айтиш керакки, порахўрлик иллатига қарши курашда давлат назорати билан биргаликда жамоат назорати ҳам фаол курашиши керак. Шунда кўзланган натижага эришиш мумкин. Маҳалла фуқаролари йиғинлари эса жамоат назоратини амалга оширувчи муҳим воситалардан бири саналади.

Ушбу жиҳатни инобатга олган ҳолда вилоят божхона бошқармаси ходимлари ҳам айнан маҳаллаларда тарғибот тадбирларини ўтказмоқда. Мисол учун ўтган ой давомида соҳа ходимлари томонидан Термиз шаҳридаги “Турон”, “Байналмилал” ҳамда Термиз туманида янгидан бунёд этилган “Термиз” маҳаллаларида “Коррупция — жамият ривожига тўсиқ” мавзусида давра суҳбатлари ташкил этилди. Унда аҳоли билан мулоқот қилиниб, айнан божхона тизимида ҳам бу иллатнинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар, ушбу жиноятни содир этганларга нисбатан қўлланилган жазо чоралари хусусида атрофлича маълумот бериб ўтилди.

Хуршид КАРИМОВ,
“Айритом” чегара божхона комплекси
катта инспектори, капитан

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ҳидоят деб залолатга кетманг!

Юртимизда барча соҳаларда бўлгани каби диний соҳада ҳам катта ўзгаришлар кузатилаяпти. Муқаддас динимизга қаратилган эътибор …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE