Бош саҳифа / Жамият / Жамият янги бинода

Жамият янги бинода

Истеъмолчиларнинг ҳуқуқини ҳимоя қиладиган жамият фаолият бошлаган дастлабки пайтда кўпчилик бу ташкилотнинг вазифаларини билмасди.

Дўкондан у ёки бу нарса харид қилган, хизмат кўрсатиш нуқталарида ноҳақликларга дуч келган шахслар айнан истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қиладиган жамиятга мурожаат қилишганда муаммолари ҳал бўлганидан хурсанд бўла бошлашди. Охирги йилларда жамиятнинг обрўси ошди, мурожаат қилувчилар сафи кенгайди. Жамият ходимлари ариза-шикоятлар асосида иш юритиб, одамларнинг поймол қилинган ҳуқуқларини тиклашаяпти. Сариосиё туманидаги истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилувчи жамият фаолиятини кичкина бир бинода бошлаганди. Туман раҳбарларининг эътибори туфайли яқинда жамиятга янги бино қурилиб, фойдаланишга топширилди.

— Ҳар куни жамиятимизга бир неча киши ташриф буюради. Кимдир электр энергияси тўловидаги, бошқаси газ таъминоти ташкилотидаги ғирромликлар ҳақида арз билан келишади, — дейди жамият раҳбари М. Зарипова. — Жойларга бориб муаммоларни ҳал қилаяпмиз. Ташкилотимиз учун янги бинонинг қуриб берилиши аҳоли учун ҳам, ходимларимиз учун ҳам ҳар томонлама қулайлик яратди.

Жамият аъзолари жойларда бўлиб, фуқаролар билан учрашувларда мамлакатимизда амалга оширилаётган ҳуқуқ-тартибот тизимидаги ислоҳотларни ҳам кенг тарғибот қилишаяпти. Мақсад ҳар бир фуқаро ўз ҳуқуқини билишига эришиш. Ҳуқуқини билган киши ортиқча овора бўлмайди, ўз ҳақини талаб қила олади. Бу эса ўз ўрнида инсон манфаатлари йўлида олиб борилаётган ишларимизга ҳамоҳангдир.

 У. НОРҚУЛОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Аёл ва замон” марказида янги лойиҳа

Воҳамиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳам ўз ўрни бор. Бу борада “Аёл ва замон” …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan