Бош саҳифа / Жамият / Жамият кўзгуси

Жамият кўзгуси

Маҳалла фуқаролик жамиятининг кўзгуси ҳисобланади. Чунки, бу шунчаки, ўз-ўзини бошқариш  органи эмас, таълим-тарбия  ўчоғи ва ибрат мактабидир.

Осойишталигимиз халқимизнинг ҳамжиҳатлиги кўп жиҳатдан у ерда олиб борилаётган  тарғибот – ташвиқот ва назоратчилик гуруҳи ҳамда сектор раҳбарлари  ишларининг савиясига боғлиқ.

Вилоят ҳокимлигининг кичик мажлислар залида фуқароларни  ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят Кенгашининг биринчи чоракдаги фаолияти ва келгуси режаларига бағишланган  йиғилиш бўлиб ўтди. Унда, тегишли бошқармалар, корхоналар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари, маҳалла раислари, Кенгаш аъзолари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Йиғилишда аксарият туман Кенгашлари  бажарган ишлари ҳақидаги  ҳисоботни вақтида  бермаганлиги, хўжакўрсинга тадбир ўтказиб,  қоғоз қоралаётгани, жойларда ишлар қониқарсиз ҳолатда эканлиги вилоят ҳокими томонидан танқид қилинди. Маҳалла раислари, сектор раҳбарлари, маҳалла инспекторлари ва фаоллар аҳлининг ташвиш ва муаммоларини  чуқур  ўрганмаётганлиги ҳам алоҳида таъкидланиб, кейинги ҳисобот давригача, маҳалла марказлари ва идоралари қурилишини  амалга ошириш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш  ҳақида кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, вилоят ҳокими таклифи билан оммавий ахборот воситаларида мавжуд муаммолар ва ютуқларни кўтариб чиқадиган “Фуқаро минбари” рукни ташкил этиладиган бўлди.

Кўрилган масалалар бўйича барча туман ҳокимларига, кенгаш раиси ва ўринбосарларига, маҳалла раислари ва фаолларига, сектор раҳбарларига аниқ кўрсатма ҳамда  топшириқлар берилди.

Сафар Омон

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Аёл ва замон” марказида янги лойиҳа

Воҳамиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳам ўз ўрни бор. Бу борада “Аёл ва замон” …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan