Бош саҳифа / Адабиёт / Жалолиддин Румий ҳақида нималарни биламиз?

Жалолиддин Румий ҳақида нималарни биламиз?

Жалолиддин Румийнинг маснавийларини, “Ичиндаги ичиндадир” китобидаги суҳбатларни ҳузурланиб ўқиймиз. Уларни ўқиб, олам-олам ҳикмат уқамиз. Аммо, бу ҳикматларнинг, руҳимизга сокинлик берувчи асарларнинг муаллифи ҳақида нималарни биламиз?

Жалолиддин Румий 1207 йилнинг 30 сентябрь куни Вахш (ҳозирги Тожикистон) шаҳрида, ўша вақтлар Хуросоннинг йирик пойтахт вилоятининг шимолий Балх ҳудудида дунёга келган. Асосан, форс тилида шарқ шеърияти асарларини яратган атоқли форс-тожик шоир-сўфиси Мавлоно Жалол ид-Дин Муҳаммад Румий ёки Мавлоно номлари билан таниқли. Баъзида уни Мавлоно Жалол ид-Дин Муҳаммад Балхий, яъни туғилган ери бўлмиш она шаҳри номи билан ҳам чақиришган. У нафақат диний-ҳуқуқий, балки, аниқ фанлар соҳасида ҳам яхши таҳсил олган, араб, юнон тилларини, “Қуръон”ни ва уни тавсирини яхши билган.

Румийнинг салобати шундаки, у буюк шоирлик мақомига эга бўлиб, туркий оламга танилган. Ислом динининг барча оқимлари ва бошқа динлар учун у ягона ғояни илгари суриб, унда Яратганга бўлган муҳаббатни, унинг кучига бўлган эътиқодни, ният ва ишларнинг поклигини тараннум этган. У умрининг охиригача Худонинг олдида барча тенглигини тарғибот қилган.

Румийнинг “Билим моҳияти” асари тенги йўқ китоб саналади. Уни Румий рубоий эмас, наср услубида ёзган. Унда барча нарса эркин: қалб ҳам, фикрлар ҳам, жумлалар ҳам, ҳолат ҳам. Румийдан саккиз аср ўтиб, ХХ аср шоирлари оқ шеър деб номланувчи адабий услубдан фойдалана бошлашди. Ваҳоланки, бу услубдан XIII асрда Жалолиддин Румий ўз ижодида фойдаланган эди.

Ўзининг севимли асарини у 15 ёшида ёзган. Унда йигирма беш минг олти юз ўн саккиз байт мавжуд. Китобни жаҳон адабиётининг шоҳ асари деб ҳисобласак муболаға бўлмайди. Уни, шунингдек, “Сўфичилик қонунлари” деб ҳам аташади.

Жалолиддин ўз асарларини турли тахаллуслар билан имзолаган: “Балхий” – туғилган ери бўйича, “Шамс Табризий” – дўсти ва маънавий устози, аммо энг танилган тахаллуси “Румий” – у ва унинг яқинлари иккинчи ватанини топган мамлакат.

Мавлоно Румий ўзидан кейинги авлодларга бешта муҳим ва қимматбаҳо асар ёзиб мерос қолдирди.

1. Румийнинг девони.  Бу асар рубоий ва ғазаллардан иборат бўлиб, “Девони Кабир”, “Девони Шамсий Табризий” ёки “Девони Шамсул-ҳақоиқ” деб аталади. Шамс Табризий ва Салоҳиддин Заркўб исмлари ҳам девонда кўп учрайди. Яна кўп жойларда Мавлоно “Хомуш” деган тахаллус ҳам ишлатган. Девондаги ғазал ва рубоийларда инсоний шавқ-завқ ва ҳаяжоннинг энг мусаффо ифодаси, кучли ҳис-ҳаяжон ҳамда шамсий саргузаштларнинг ажойиб тимсоллари тасвирланган.

2. Маснавийи  маънавий. 25700 байтдан иборат бу қимматбаҳо асар Мавлононинг содиқ шогирди Ҳисомиддин Чалабий илтимоси, ташвиқи ва кўмаки билан ёзилган.  Бу асарнинг туркий (ўзбекча) шарҳи пойравонини буюк оташзабон мумтоз мутасаввиф шоиримиз Бобораҳим Машраб яратиб, уни “Мабдаи нур” деб атаган. Ушбу асар 1995 йили Тошкентда нашр этилди.

3. “Фийҳи мофийҳи”.  (Ичиндаги ичиндадир). Бу асар Мавлоно суҳбатларидан иборат бир насрий китоб бўлиб, у ҳам 1998 йили Тошкентда нашр қилинди.

4. “Мавоизи мажолиси сабъа”. Бу асар Румийнинг етти ўгит ва панд-насиҳатларидан иборат.

5. “Мактубот”. Бу асар ёзишмалар жанрида бўлиб, Мавлононинг турли даврларда турли замондошларига ёзган мактубларидан ташкил топган.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

JURNALISTIKANING TIRIK OSHIG‘I

Turdimurod Mustafoyev — ko‘pchilik jurnalistlar yanglig‘ sevgan sohasi ortidan naf ko‘rmay ham, nolimay ijodda bardavom …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan