Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Жаҳон бозорига сифатли маҳсулотлар билан

Жаҳон бозорига сифатли маҳсулотлар билан

Ўзбекистон — улкан имкониятлар мамлакати. Унинг экспорт имкониятлари жуда катта. Халқаро ташкилотлар Ўзбекистоннинг жаҳон бозорига сифатли, инсон саломатлиги учун хавфсиз бўлган маҳсулотларни етказиб бериш имконияти юқорилиги учун ҳам бу юртга эътиборни кучайтиришаяпти.

Давлат томонидан экспортнинг рағбатлантирилиши, экспортёрларга қулай ишбилармонлик муҳити яратилаётгани, имтиёз ҳамда имкониятлар берилаётгани эвазига мамлакатнинг экспорт географияси йил сайин кенгайиб бормоқда. Маҳсулотларни халқаро стандартлар талаблари даражасида ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мақсадида бир қатор қонунлар, Президент фармонлари ва ҳукумат қарорлари қабул қилинган.

Маълумки, Ўзбекистонда бугунги кунда 15 миллион тоннадан ортиқ мева-сабзавот, узум, полиз маҳсулотлари етиштирилади. Ҳозирги кунда жаҳон бозорида эса бу каби маҳсулотларимизга талаб ортиб бормоқда.

Халқимиз фаровонлиги, юртимиз бозорларининг қишин-ёзин тўкинлигига воҳамиз фермер ва деҳ- қонлари ҳам муносиб ҳисса қўшмоқда. Мамлакатимиздаги экин майдонларининг 7 фоизи воҳамиз ҳиссасига тўғри келади. Бугунги кунда вилоятимиз деҳқонлари юртимизда етиштириладиган пахта ва ғалланинг 8-9 фоизини, мева-сабзавотнинг 11 фоизини етказиб бермоқда. Юртбошимизнинг топшириқлари асосида маҳсулотларимизни халқаро бозорда рақобатдошлигига эришиш мақсадида 551 та халқаро стандарт амалиётга жорий этилди. Маҳсулотлар сифатини яхшилаш, унинг рақобатбардошлигини ошириш, ички бозорни хавфли маҳсулотлардан ҳимоялаш мақсадида товарларнинг хавфсизлик талабларини белгиловчи 7 та умумий ва 1 та махсус техник регламент қабул қилинди.

Агентлик томонидан амалга оширилган муҳим ишлардан яна бири Ўзбекистонга тақдим этилган мувофиқлик сертификатлари ва баённомалари дунё давлатларида тан олинишига эришилаётганидир. Бунга эришишнинг ягона йўли сифатида лабораторияларнинг моддий-техник базасини ривожлантиришга эътибор қаратилди ва 6,7 миллиард сўмлик 212 дона ускуна харид қилиниб, улар билан 372 та синов методлари, жумладан, 93 та халқаро методлар ўзлаштирилди. “Сурхондарё синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонаси озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари синов лабораториясида мева-сабзавот, қуритилган меваларни халқаро стандартлар талаблари асосида синаш имкони яратилди.

“Сурхондарё синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонаси синов лабораторияси замонавий қиёслаш ва синаш ускуналари билан таъминланиб, 2017 йилнинг 27 октябрида Қозоғистон миллий аккредитация маркази томонидан халқаро аккредитациядан ўтказилди. Бугунги кунда марказимиз озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари синов лабораториясида берилаётган мувофиқлик баённомаси дунёнинг 89 та давлатида тан олинаяпти. Ҳозирги кунга қадар “Сурхондарё синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонаси озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари синов лабораторияси экспортёр корхоналарга “Узун Янгиобод Агро” МЧЖ, “АGRO PEANUT TRADE” МЧЖ, “Gold Dried Fruits Export” МЧЖ лар мурожаатига асосан карам, мош, помидор, қуритилган кўкат, ер ёнғоқ маҳсулотларини синовдан ўтказди ва уларга халқаро мувофиқлик баённомаси берилди.

Марказимиз озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари синов лабораториясида сабзавот маҳсулотлари, қуритилган полиз маҳсулотлар, ёнғоқ, дуккакли ўсимликлар, мош, дала нўхати, ловия, нўхат, чина, вика, люпин, чечевица, кунгабоқар мойи, соя, кунжут, хантал маҳсулотларини меъёрий ҳужжатлар асосида синовдан ўтказиб, халқаро мувофиқлик баённомаси бериш ҳуқуқига эга.

Вилоятимизда нафақат маҳсулот етиштириш, балки уни сақлаш, сотиш, қайта ишлаш, экспортбоп қадоқлаш линиялари ташкил этишга ҳам эътибор қаратилаётир.

Буларнинг барчаси мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, улар фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган изчил ишлар самарасидир.

Дилрабо САФАРОВА,
“Сурхондарё синов ва сертификатлаштириш маркази”
давлат корхонаси синов лабораторияси мутахассиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Мен тадбиркор бўлмоқчиман

Тадбиркорлик қилиш учун яратилган шарт-шароит халқимизга берилган катта имтиёз бўлди. Тадбиркорликнинг қайси соҳасига қўл урманг, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan