Бош саҳифа / Жамият / Зарур иш стажи бўлмаса ҳам…

Зарур иш стажи бўлмаса ҳам…

— 55 ёшга етган, аммо зарур иш стажига эга бўлмаган аёлларга ҳам нафақа тайинланадими?

Г. Алламуродова,
Шўрчи тумани.

— Жорий йилнинг 18 мартида Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ногиронлиги бўлган фарзандларнинг оналарини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда ижтимоий аҳамиятли товарларни (хизматларни) эркин нархларда сотилишини таъминлашга йўналтирилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни ҳамда “Меҳнат кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунини амалга ошириш учун зарур бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Ушбу қонунга асосан болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор оналарга улар умумий пенсия ёши, яъни 55 ёшга етганларида ва зарур иш стажига эга бўлмаса ҳам нафақа тайинлаш ҳуқуқи тақдим этилди.

Болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор оналар ёшга доир нафақа тайинлашлари учун Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимларига тегишли ҳужжатларни тақдим этиши лозим.

Шунингдек, ушбу тоифадаги фуқароларга Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ ёшга доир нафақа олувчига ун ва қолипли нон харид қилиш бўйича қўшимча харажатларни қоплаш учун энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида ҳар ойлик компенсация тўлови ҳам амалга оширилади.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, ушбу нафақа тури аёл киши фақатгина 55 ёшга тўлганда ҳамда мурожаат кунида болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор бўлган тақдирдагина тайинланади.

Зариф ХОЛОВ,
вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари
бирлашмаси юридик бўлими мудири

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Улуғ инсон эди…

У пайтлар Ангор тумани маданият бўлими бошлиғи бўлиб ишлар эдим. Ташкилотчилигим, ташаббускорлигимни яхши билган туман …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE