Бош саҳифа / Жамият / Замонавий ускуналар

Замонавий ускуналар

“Сурхондарё ССМ ДК ҳузуридаги “Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини синаш”, “Электротехника маҳсулотларини синаш” ва “Автомобилларга ўрнатилган сиқилган газ баллонларини синаш” лабораториялари “Ўзстандарт” агентлигидан аккредитациядан ўтди.

Вилоят синов ва сертификатлаштириш маркази синов лаборатория- сига “Ўзстандарт” агент- лигининг 2017 йил 10 январдаги синов лабораториялари базасини ривожлантириш режа дастурига асосан 593 миллион сўмлик замонавий синов ускуналари харид қилинди. Унга мувофиқ, халқаро аккредитланиши лозим бўлган маҳсулот турлари ва синов кўрсаткичлари (ҳўл ва қуритилган мева ҳамда сабзавот маҳсулотлари, ерёнғоқ, дуккакли экин уруғлари) белгиланиб, синов услублари ўрганилиб, меъёрий ҳужжатлар ўзлаштирилди ва Қозоғистон Республикаси ТОО «Миллий аккредитация маркази» (NCA) экспертлари томонидан халқаро аккредитация KZ.T.00.1950 рақамли гувоҳномаси олинди. Халқаро гувоҳнома асосида бериладиган баённомалар дунёнинг 89 та давлатида тан олинади. Айни пайтда вилоятимизда фаолият юритаётган экспортёр корхоналар билан экспорт қилаётган маҳсулотларини синовдан ўтказиш ва халқаро синов баённомалар бериш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.

Н. ПАРДАЕВА,
вилоят синов ва
сертификатлаштириш маркази
синов лабораторияси мутахассиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Аёл ва замон” марказида янги лойиҳа

Воҳамиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳам ўз ўрни бор. Бу борада “Аёл ва замон” …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan