Замонавий уйлар – юрт кўрки

0
53

Юртимизда намунавий лойиҳалар асосида қад ростлаётган замонавий уйлар шаҳар ва қишлоқлар қиёфасини тубдан ўзгартириб, ўзгача чирой бағишлаш билан бирга, халқимиз турмуш даражасининг жадал юксалишида ҳам муҳим омил бўлмоқда.

Хусусан, кейинги уч йил мобайнида биргина Термиз шаҳрида  миллий меъморчилик анъаналарини ўзида мужассам этган кўплаб қулай ва ихчам янги уйлар қурилиб, фойдаланишга топширилди. Жумладан, 2016 йилда  банк кредитлари ҳисобидан умумий қиймати 167 миллиард 359 миллион сўм бўлган 31 та яъни 2 та “Ёшлар уйи” ҳамда 19 та 3 қаватли, 10 та 4 қаватли уй-жой қурилиб, фойдаланишга топширилган.

2017 йилда эса тижорат банклари кредити ҳисобидан  42 та, шундан 31 та 4 қаватли ҳамда арзонлаштирилган 5 та 7 қаватли  3 та ҳарбий хизматчилар уйи қурилиб фойдаланишга топширилган бўлса, 3 та 4 қаватли «Ёшлар уйи»да қурилиш ишлари давом этмоқда.

Жорий йилда эса Термиз шаҳрида 91 та, шундан тижорат банклари кредити ҳисобидан 62 та  фуқароларнинг талабидан келиб чиқиб эса арзонлаштирилган 10 та 7 қаватли 420-хонадонли ва «Қишлоқ қурилиш инвест» ИК МЧЖ маблағлари ҳисобидан 19 та 3 қаватли 342-хонадонли уй-жой қурилиши амалга оширилмоқда. Бундан ташқари, Президентимизнинг вилоятимизга ташрифи давомида берган топшириқлари асосида Термиз шаҳрида ҳарбий хизматчилар учун 3 та, миллий гвардия ва фавқулодда вазиятлар  бошқармаси ходимлари учун  битта, ички ишлар ходимлари  ва ТерДУ ўқитувчилари учун эса 2 та, жами  9 та кўп қаватли хизмат уйлари қурилиши амалга оширилмокда.

Термиз шаҳрида манзилли дастур асосида 2018 йилда тижорат банклари кредит ҳисобидан  30 та кўп  қаватли уй жойларнинг қурилиш ишларини  молиялаштириш, пудратчи ташкилотлар ишини ташкил этиш борасида аниқ  режалар ишлаб чиқилган. Биргина ибн Сино кўчасида фаолият олиб бораётган “Саидабону Азиза Термиз”, “Термиз Таъминот”, “Файзи Меҳринисо” хусусий корхоналари, “Сурхон Нафаси” МЧЖ  асосий қурилиш ишларининг  50-75 фоизини уддалашиб, белгиланган муддатда фойдаланишга топширишда намуна кўрсатмоқдалар.

Дарҳақиқат, миллий меъморчилик анъаналарини ўзида мужассам этган кўркам уйлар, кенг ва равон йўллар, ижтимоий объектлар, хизмат кўрсатиш шохобчалари барпо этилаётгани аҳолининг  турмуш тарзини янада юксалтиришда ўзига хос аҳамият касб этади. Янги турар жой массивларида қад ростлаётган якка тартибдаги намунавий уйлар буюртмачилар улуши ва тижорат банкларининг узоқ муддатли имтиёзли кредити ҳисобидан қурилаётгани янада эътиборлидир.

Алиёр РАЖАБОВ

ЖАВОБ ҚОЛДИРИНГ:

Илтимос изоҳингизни киритинг
Илтимос исмингизни шуерга киритинг