Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Замонавий техникалар кўргазмаси

Замонавий техникалар кўргазмаси

Шеробод туманида қишлоқ хўжалиги техникалари кўргазма — ярмаркаси бўлиб ўтди.

«Ўзагротехсаноатхолдинг» акциядорлик жамияти томонидан ташкил этилган тадбирда Тошкент агрегат, Чирчиқ қишлоқ хўжалик техникаси заводлари, “Чирчиқмашагро” масъулияти чекланган жамияти каби ўнга яқин корхонада ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги техникалари, агрегат ва қўшимча воситалари намойиш этилди.

Ярмаркада вилоятда фаолият юритаётган қишлоқ хўжалик корхоналари, фермер хўжаликлари, пахтачилик кластерлари раҳбар ва мутахассислари замонавий, тежамкор ва ихчам техникалар билан танишди. Жорий йилнинг ўзида вилоятда фермер хўжаликларига техника хизмати кўрсатадиган корхоналар 118 миллиард сўмлик 451 та техника ва бошқа замонавий агрегатлар билан таьминланди.

Мазкур кўргазма — ярмаркада тўғридан-тўғри ва лизинг асосида харид қилиш бўйича 240 дан ортиқ техника, агрегат ва бошқа қўшимча воситалар учун 25 миллиард 294 миллион сўмлик шарт нома имзоланди.

ВИЛОЯТ ҲОКИМЛИГИ
АХБОРОТ ХИЗМАТИ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Хорижга қанчагача нақд пул олиб кетиш мумкин?

Жисмоний шахсларга нақд хорижий валютани Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга рухсатномалар бериш тартиби соддалаштирилди. …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE