Бош саҳифа / Жамият / Замонавий матбуот уйи

Замонавий матбуот уйи

Бугун журналистларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик, соҳа вакилларига очилаётган имконият эшиклари, эркинлик, яратилаётган қулай шароит уларнинг ғайратига ғайрат қўшиб, илҳомини жўшқинлаштираётгани рост. Бундан қувонмай бўладими?!

Ахир ижодкорнинг қадри ошса, халқнинг ҳам қадри бир поғона кўтарилади, қалбида ғурур, ифтихор улғайгандан улғаяди.

Биргина мисол. Сурхондарёлик матбуот вакиллари шу пайтгача Термиз шаҳридаги 1989 йилда қурилган 4 қаватли паст- қам бинода фаолият юритиб келишарди. Ушбу бино ўтган давр мобайнида бирор марта ҳам таъмирланмаганидан ғоят ночор аҳволга келиб қолганди. 30 йилга яқин вақт мобайнида воҳа журналистлари ана шу ҳеч қандай қулайлик ва шароитга эга бўлмаган бинода меҳнат қилиб келди. Аммо бугун ана шу машаққатли меҳнатнинг мукофоти юз очди. Давлатимиз раҳбарининг оммавий ахборот воситалари фаолиятини замон талаблари даражасида такомиллаштиришга қаратаётган алоҳида эътибори туфайли воҳа журналистларининг ҳам эмин-эркин ижод қилиши учун барча шароитлар яратилди.

Улар меҳнат қилиб келаётган ўша кўримсиз Матбуот уйи 7 миллиард маблағ эвазига қайта таъмирланиб, кўркам масканга айланди.

Тубдан қайта таъмирланган ушбу бинода матбуот анжуманлари учун мўлжалланган кенг ва ёруғ мажлислар залларидан тортиб, ижодкорлар учун шинам хоналар, кутубхона, кичик ошхона барпо этилди. Уларда замонавий иситиш ва совутиш тизимлари ўрнатилиб, хоналар зарур янги юмшоқ ва қаттиқ мебеллар билан жиҳозланди. Иншоотнинг ташқи қисми ҳам тамомила янги, замонавий қиёфада бўй кўрсатди.

Шаҳар кўркига кўрк қўшган ушбу гўзал кошонанинг тантанали очилиш маросимида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Баҳодир Пўлатов иштирок этиб, ижодкорларни шундай муҳташам бинога эга бўлганликлари билан табриклаб, энди вилоятда олиб борилаётган ислоҳотларни ҳозиржавоблик билан ёритишда уларга катта муваффақиятлар тилади.

Тадбир ниҳоясида журналист- лар билан самимий мулоқотдан сўнг, “Энг улуғ, энг азиз” кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолиблари диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.

Феруза РАҲМОНҚУЛОВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Улуғ инсон эди…

У пайтлар Ангор тумани маданият бўлими бошлиғи бўлиб ишлар эдим. Ташкилотчилигим, ташаббускорлигимни яхши билган туман …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE