Бош саҳифа / Сиёсат / Замон билан ҳамнафас

Замон билан ҳамнафас

Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасида вилоят ҳокимлиги, вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими билан ҳамкорликда “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” давлат Дастури ижроси юзасидан жамоатчилик назоратини ўрнатишда оммавий ахборот воситаларининг роли” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда вилоятимизда фаолият юритаётган оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Вилоят матбуот ва ахборот ҳудудий бошқармаси бошлиғи С. Норқобилов давлат дастури доирасида вилоятимизда олиб борилаётган ишлар ҳақида атрофлича маълумот берди. Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими раиси Н. Тўраев “Ҳаракатлар стратегияси ва ОАВлари” мавзусида маъруза қилиб, ижодий жамоаларнинг тажрибалари ва келгусидаги вазифалар хусусида гапирди. Қизириқ тумани “Тараққиёт” газетаси бош муҳаррири Чори Алимов давлат дастурини ёритишда журналист масъулияти бош мезон эканлигини алоҳида қайд этди. Айни пайтда таҳририятларнинг журналист  кадрларга бўлган эҳтиёжини ўрганиш, уларнинг олий таълим муассасаларига қабул қилиниши билан боғлиқ таклифларни тегишли вазирликларга етказиш муҳимлигини айтди. “Жамоатчилик назоратини ўрнатишда оммавий ахборот воситалари олдида турган муҳим вазифалар” ҳақида маъруза қилган “Сурхон ёшлари” газетаси бош муҳаррири И. Шомиров журналистларимизнинг фаол бўлиши, ижтимоий тармоқларда юртимиз ҳақидаги нохолис ахборотларга ўз вақтида муносабат билдириш, ўзгаришларни таҳлилий мақолаларда тўлақонли акс эттириши жоизлигини таъкидлади.

Суҳбат давомида иштирокчилар воҳамиздаги ижодий жамоаларда устоз-шогирдлик анъаналарини муносиб давом эттириш юзасидан ҳам таклиф ва мулоҳазаларини билдирди.

Баҳром НОРМУРОДОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Сайловга тайёргарлик

Маълумки, сайловга 2 ойдан сал кўпроқ вақт қолди. Мамлакатимиздаги мавжуд сиёсий партиялар ўз электорати ва …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE