Бош саҳифа / Таълим / “Заковат”нинг самараси

“Заковат”нинг самараси

Бугунги кун ёшларининг зукко ва топқир бўлишида таълим жараёнида ташкил этиладиган тўгаракларнинг аҳамияти катта.

Аввало, тўгараклар боланинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ва уларга сифатли таълим беришда муҳим. Хусусан, ёшлар орасида китобхонликни тарғиб қилиш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш ҳамда баҳс-мунозаралар орқали фикр доирасини кенгайтиришга қаратилган, ақлни чархловчи ўйинларни ташкил этишда “Заковат” тўгараги ҳам эътиборга лойиқдир. Жумладан, Музработ саноат ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида ҳам февраль ойидан бошлаб “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказиб келинмоқда. Дастлаб, ўқувчилар саволларни топишда, ўз фикрини баён қилишда қийналарди. Ҳозирда эса уларнинг жамоа билан ишлаш масъулияти шаклланаяпти. “Заковат” саволларининг аксарияти фанлар юзасидан тузилади. Агар ўқувчилар қайси фандан берилган саволга жавоб тополмаса, ўша фан ўқитувчиси билан кейинги ўйингача шуғулланишга йўналтирилиб, ўша мавзу қайта мустаҳкамланади. Ҳар ҳафта икки маротаба ташкил этиладиган ушбу ўйинлар ўқувчи-ёшларни саволларга мантиқан ёндашишга ундаяпти. Ҳақиқат баҳсда туғилади, деб бежиз айтилмаган. Хусусан, ўқувчилар ҳам берилган саволларнинг ечимини топиш жараёнида кўплаб бахсли ҳолатларга дуч келишади, лекин бундай вазиятларнинг ижобий томони шундаки, билимдонлар бир бирларининг фикрларини тинглашни ҳамда ўзининг дадил фикрини ҳимоя қила олишни ўрганаяпти. “Заковат” ўйинларига қизиқувчи ўқувчилар бўш вақтларини мазмунли ўтказадилар ва нав батдаги ўйинларга мантиқий саволлар ҳам тузишади.

Ёшларимиз заковатли, билимда чиниққан ва теран фикрли бўлса, улар ҳар қандай муаммоли ҳолатлардан чиқиш йўлини топишда ҳам кучли ирода, мулоҳазакорлик билан ёндашади.

Жамшид Назаров,
Музработ саноат ва хизмат кўрсатиш
касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

42 yil avval uchinchi Renessansni boshlagan ayol

Aksariyat odamlardan rahbarlikka ishtahasi boryo‘qligini so‘rasangiz, jon-jon, deya bunga rozi bo‘lishini aytadi, tag‘in boshqa birovlar …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan